МАТЛУБОТ КООПЕРАЦИЯСИ

МАТЛУБОТ КООПЕРАЦИЯСИ — аъзоларнинг пай тўловига асосланган, истеъмол молларни сотиб олиш, и. ч. ва сотиш учун тузилган уюшма. Дастлабки Матлубот кооперацияси лари 18-а. нинг охири — 19-а. бошларида Буюк Британияда вужудга келди ва кейинчалик Франция, Германия, Италияда ва Европанинг б. мамлакатларида кенг тарқалди. Ҳоз. вақтда Матлубот кооперациясилари Осие’нинг баъзи мамлакатларида (Япония, Ҳиндистон, Мьянма, Шри Ланка, Бангладеш ва б.), Америка, Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Мексика ва Австралияда ривожланган. 20-а. нинг 70-й. ларида Буюк Британия, Дания, Норвегия, Швейцария мамлакатларининг умумий товар айланмасида Матлубот кооперациясилари улуши 8—11%ни, Финляндияда 36%ни ташкил этди.

Матлубот кооперацияси Ўзбекистон ҳудудига чор Россияси мустамлакачилари билан кириб келган. Дастлаб касбкорлик асосида шаклланиб, ишчилар ва офицерлар Матлубот кооперацияси пайдо бўлган. 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб аҳоли таъминотида катта ўрин эгаллади. Матлубот кооперацияси озиқ-овқат, кий-им-кечаклар сотиб олиш ва сотиш билан чегараланмай қ. х. маҳсулотларини тай-ёрлаш, истеъмол маҳсулотлари и. ч. асосида ҳам матлуботчиларни бирлаштирди.

Матлубот кооперациясининг республика ташкилоти — «Ўзбекистон матлубот жамиятлари иттифоқи» («Ўзбекбирлашув») 1925 й. янв. да ишчи, қишлоқ, шаҳар кооперативлари ва ҳарбий кооперативларни бирлаштирган 26 матлубот жамиятлари негизида ташкил этилган. Республикада Матлубот кооперацияси тизими — «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари фаолият кўрсатади. Жами 592 акциядорлик жамиятларини бирлаштиради, 80 мингдан ортиқ ишчи-хизматчилар савдо, умумий овқатланиш, и. ч., қурилиш, бўрдоқичилик ва паррандачилик, қ. х. маҳсулотларини тайёрлаш, ташқи иқтисодий алоқалар ва б. соҳаларда фаолият кўрсатади (2003).

Мухтор Расулов.

MATH, текст — 1) ёзилган ёки босилган асар, нутқ (шунингдек, уларнинг бирор парчаси);

2) китоб, газета, журнал ва ш. к. да раем, жадвал б. безаклардан ташқари қисми; расмий ҳужжат ва ш. к. нинг улардаги турли кўрсаткич (шарҳ, изоҳ)лардан ажралиб турган қисми;

3) мусиқа асарлари (опера, романс ва б.)га ёзилган сўзлар.


Кирилл алифбосида мақола: МАТЛУБОТ КООПЕРАЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты