МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ

МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ, механизмлар назарияси — машина ва механизмлар учун умумий бўлган хоссаларни урганиш ва уларни лойиҳалашнинг умумий усуллари ҳақидаги фан. Механизмлар назарияси ва машиналар назарияси деб аталадиган қисмларга бўлинади. Механизмлар назарияси да машина, асбоб ёки аппаратнинг барча механизмлар (ёки механизмлар гуруҳи) учун умумий бўлган хоссалар ўрганилади. Машиналар назарияси да — техниканинг турли соҳаларидаги машиналар учун умумий бўлган усуллар ўрганилади. Бу икки қисм бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, чунки исталган машинанинг асосини механизмлар ташкил қилади.

Машина ва механизмлар назарияси ва м. н. нинг вазифаларини, асосан, уч бўлимга ажратиш мумкин: механизмлар синтези, машина ва механизмлар динамикаси, автоматмашиналар назарияси. Механизмлар синтези маълум ҳаракатнинг бажарилишини таъминлайдиган схемани танлаш ва шу схема параметрларини топиш билан шуғулланади. Автоматмашиналар назарияси да — айрим механизмларнинг бир-бирига монанд ишлаш схемасини тузиш ҳамда машиналарнинг оптимал унумдорлиги, аниклиги ва пухталигига эришиш усуллари ишлаб чиқилади. Механизмлар синтези масалаларини ҳал қилиш тартибини уч босқичга келтириш мумкин. Биринчи босқич — синтезнинг асосий мезони ва шартларини танлаш, яъни қўйиладиган талабларни шакллантириш. Бунда технологик ва конструктив масалалар математик масалаларга айланади. Иккинчи б о с қич — синтезнинг асосий мезони қийматини ифодаловчи функциянинг аналитик ифодасини аниқлаш. Асосий мезон механизмнинг вазифасига караб танланади. Баъзи механизмлар учун унинг аналитик ифодаси жуда мураккаб. Учинчи босқич — чеклаш шартларини ҳисобга олган ҳолда асосий мезонни оптималлаш шартларидан фойдаланиб, механизмнинг доимий параметрларини ҳисоблаш. Бунда бир ёки бир неча тенглама ва тенгеизликлар тизимини ечишга тўғри келади. Автоматмашиналар назариясида мантиқий алгебрани қўллашга асосланган усуллар кенг таркалди. Бу усуллар бошқариш тизимларининг мантиқий синтези деб аталади. Бошқариш тизимларида электр элементлар билан бирга пневматик элементлар қўлланилади. Роботларнн лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқиш автоматмашиналар назариясининг энг сўнгги ютуқларидан бири бўлди.

Машина ва механизмлар назарияси ва м. н. нисбий ҳаракатда бўладиган иншоотлар механикаси билан ҳам шуғулланади. Назарий механика қонунлари машина ва механизмларга бевосита татбиқ этилганлиги учун Машина ва механизмлар назарияси ва м. н. қисқача машиналар механикаси деб аталади.

Машина ва механизмлар назарияси ва м. н. да механизм кисмлари (зве-нолари) мутлақ қаттиқ жисм деб қаралади. Машина ва механизмлар кинематикасини ўрганишда механизм таркибидаги етакчи звено (мас, кривошип) нинг айланишлар сони ўзгармас деб қабул қилинади. Машина ва механизмлар назарияси ва м. н. да узунлик (S) ўлчов бирлиги сифатида метр, вақт (t) ўлчов бирлиги сифатида секунд, куч (Ғ) ўлчов бирлиги сифатида — ньютон қабул қилинади. Mac, тезлик (г>) нинг ўлчов бирлиги: М. ва м. н. қаттиқ ва суюқ жисмлар механикаси крнунларини, математика ҳамда чизма геометрия фанларини техникадаги конкрет масалаларни ҳал қилишга татбиқ этади.

Машина ва механизмларни ўрганиш б-н қадимдан шуғулланиб келишган. Mac, ричаг, пона, блок каби машина деталлари Аристотель номи билан боғлиқ. Архимед (қ. Архимед вин-ти), Герон асарларида ҳам улар ҳақида маълумотлар учрайди. Абу Али ибн Сино «Акл мезони» асарида ричаглар, блоклар, винтлар ва поналардан ташкил топган механик тизимларнинг ишлаш прин-ципини батафеил баён этган, Абу Райҳон Беруний, Ахмад ал-Фарғоний асарларида ҳам механизмларга оид маълумотлар бор (яна қ. Механика).


Кирилл алифбосида мақола: МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ИБН СИНО
КИМЁ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты