МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ – ҳуқуқ соҳаси. Давлатни идора этиш жараёнида, яъни ижро ва фармойиш фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар мажмуини ўз ичига олади. Бошқарув фаолияти турларининг хилма-хиллиги Маъмурий ҳуқуқнинг кенг кўламли ва кўп тармоқлилигини тақозо этувчи асосий омилдир. Маъмурий ҳуқуқ меъёрлари барча ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатини аниқлайди ҳамда давлат бошқарув органларини тузиш, уларни қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибини белгилаб беради. Улар фукароларнинг давлат бошқарув соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлайди, ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти ва мансабдор шахсларнинг хулқ-атворига ягона қонунқоидаларни белгилаб беради, маъмурии крнунбузарликлар учун жавобгарлик ва уни кўллаш тартибини кўриб чиқади.

Маъмурий ҳуқуқ меъёрлари турли маъмурийҳуқуқий муносабатларнинг катнашчилари орасида юзага келаётган маъмурийҳуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида республика Президенти, барча даражадаги давлат бошқарув органлари, давлат хизматчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жисмоний шахслар (УзР фуқаролари, чет мамлакатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) маъмурийҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчилари жумласига киради.

Узбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқ тизими умумий ва махсус қисмлардан иборат. Умумий қисм меъёрлари давлат бошқарувининг асосий томойилларини, Маъмурий ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий ҳолатини, давлат хизмати асосларини бошқарувининг ҳуқуқий шакллари ва усулларини давлат бошқарув тизимидаги қонунийлик ва ин-тизомни таъминлаш усуллари ва тартибини мустаҳкамлайди. Махсус кием эса давлат бо-шқарувининг турли тармоқлари ва соҳаларидаги ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи меъёрларга бағишланган. Унда иқтисодий, ижтимоиймаданий ҳамда маъмурийсиёсий фаолият соҳасидаги бошқарувни йўлга солиш меъёрлари ёритиб берилган. Тармоқлараро давлат бошқарувини тартибга солувчи меъёрлар ҳам шулар жумласига киради.

Турли давлат органлари томонидан чиқариладиган меъёрийҳуқуқий актлар Маъмурий ҳуқуқни баён қилиш шакли, унинг манбалари бўлиб хизмат қилади. УзР Конституциясидаги мавжуд меъёрларнинг аксарият қисми бевосита маъмурийҳуқуқий йўналишга эга бўлган энг муҳим меъёрлар жумласидандир. Булар, мас, ижро этувчи ҳокимият органларининг шаклланиш ва фаолият кўрсатиш асосларини белгилаб берувчи хамда фуқароларнинг давлат бошқарув тизимидаги ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамловчи конституииявий меъёрлар саналади. Маъмурий ҳуқуқ асосий меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, мудофаа, жойлардаги давлат ҳокимияти, санитария назорати ва б. тўғрисидаги қонунларида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошкарув органларини тузйш, уларни қайта ташкил қилиш ва тугатиш тўғрисидаги, шунингдек, бошқарув тизимларини иқтисодий, ижтимоиймаданий, маъмурийсиёсий қурилиш ва ҳ. к. соҳаларидаги, турли тармоқларни такомиллаштириш тўғрисидаги кўплаб қарорлари Маъмурий ҳуқуқ манбалари бўлиб хизмат қилади.

Давлат бошқарувини тартибга солиш иши ЎзР ҳукуматининг, тармоқ ва тармоқлараро давлат бошқарув органларининг, шунингдек, жойлардаги ваколатли ва ижро этувчи органларнинг меъёрийҳуқуқий актлари билан амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи актларни қабул қилади, Маъмурий ҳуқуқ манбалари ҳисобланадиган турли хил крнункридаларни тасдиклайди. Маъмурий ҳуқуқ манбалари каторига, жумладан, қарорлар, буйруқлар, тармоқ ва тармоқлараро бошқарув органлари (вазирликлар, маҳкамалар, давлат қўмиталари, республика агентликлари)нинг турли хил йўриқномавий материаллари, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари киради.

Мустақиллик йилларида Маъмурий ҳуқуқ меъёрлари анча янгиланди. Чунки, давлатнинг иқтисодий функциялари, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари тизими ва улар фаолиятидаги асослилик, омилкорлик сингари жиҳатлар ҳам тубдан ўзгарди. Марказлашмаган тизимга ўтиш ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлмаган қатор ваколатларнинг марказий органлардан қуйи бўғинларга ўтказилиши жараёни рўй бермоқда.

Маъмурий ҳуқуқнинг ижро этувчи ҳокимият тузилишини токомиллаштиришда, давлат хизматининг ҳуқуқий асосларини вужудга келтиришда, бозор иқтисоди-ётини тартибга солишда, фуқаролар ва тадбиркорлик тизимлари қонуний ҳуқуклари ва манфаатларининг қатъий ҳимоя остига олинишини таъминлашда аҳамияти катта.

Маъмурий ҳуқуқ меъёрларини такомиллаштириш жараёни ижро этувчи ҳокимият органларида 2 йўналишда кетмоқда. Вир томондан, ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органлари орасидаги ваколатларни чегаралаш йўли б-н, иккинчи томондан эса — бажарадиган вазифасига кура бир хил типдаги давлат бошқарув органларининг ҲУҚУҚИЙ мақомини белгилашда бир хилликни таъминлаш ҳамда давлат ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги бошқарув даражасини юксалтириш йўли билан ушбу жараён амалга оширилмоқда.

Иқтисодий муносабатларни бошқариб боришнинг бозор механизмига ўтиш шароитида Маъмурий ҳуқуқ меъёрлари янги иқтисодий бошқарув омилларининг жорий этилишини назарда тутади (ли-цензиялаш, квота белгилаш, солиқ солиш ва ундириш). Бозор иқтисодиётининг маъмурийҳуқуқий таъминланиши иқтисодий ва ижтимоий соҳалар ривожини прогнозлаш ва дастурий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистоннинг илмийтехникавий салоҳиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат мулкини самарали бошқариш ва тадбиркорликни рағбатлантиришга дойр тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган.

Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУҚУҚ
ФРАНЦИЯ
ДАВЛАТ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты