«МАҚОМ» АНСАМБЛИ — ҳ) мақомларни ижро этишга ихтисослашган хонанда ва созандалар гуруҳи. Уларнинг ижро дастурларидан асосан мақомлар, шунингдек, ўзбек бастакорларининг куй ва ашулалари, халқ мусиқаси на-муналари ўрин олади. 20-а. нинг бошларига қадар «Мақом ансамбли»а. лари Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон, Тошкент ва б. йирик шаҳарларда, хусусан сарой шароитида фаолият курсатган. Кейинчалик «Мақом ансамбли»а. лари янгича шарт-шароитларда мумтоз миллий мусиқа ижодиётини кенг тарғиб қилиш мақсадида қайта тузилган. Ўтмишда «Мақом ансамбли»а. лари томонидан мақомлар яхлит туркум ҳолда ёки уларнинг алоҳида-алоҳида чолғу ва ашула қисмлари ижро этилган. Бунда, жумладан, Шашмақомттт Талқин, Наср, Савт каби шўъбаларини айтишга ихтисослашган ҳофизлар талқинхон, насрчи, савтхон деб юритилган. Уларга танбур, дойра ёки ихчам чолғу ансамбли жўрлик қилган. Жумладан, 19-а. нинг охирида Бухорога мос «Мақом ансамбли»а. таркибида, одатда, 2 та танбур, дутор, қўбиз (ёки сато), доира ва 2—3 нафар жўровоз ҳофизлар бўлган. 1920-й. ларда ташкил топган Шарқ мусиқа мактабларида, Самарқанд мусиқа ва хореография ин-тида мақом ижрочилигидан сабоқ беришда Опга Жалол Носиров, Ота Ғиёс Абдуғани, Домла Ҳалим Ибодов, Ҳожи Абдулазиз Расулов, Матёқуб Харратов каби йирик мақомчи устозлар хизмат қилганлар;
2) Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли. 1959 й. да академик Ю. Ражабий ташаббуси билан тузилган. 1989 й. дан Юнус Ражабий номида. Республика радиоси ҳузурида 1927 й. да ташкил топган ўзбек халқ чолғулари ансамбли (раҳбар Ю. Ражабий), шунингдек, Ҳожи Абдулазиз Расулов, Домла Ҳалим, Тўйчи ҳофиз каби атоқли ҳофизларнинг бой ижодий-ижрочилик анъаналарига таяниб иш тутди. Ансамблга тажрибали хонанда ва созандалар жалб этилиб, миллий чолғулардан танбур, дутор, чанг, рубоб, ғижжак, сато, най, қўшнай, доира ва б. киритилди. Ансамбль томонидан, асосан, Бухоро ва Фарғона-Тошкент маком йўллари мукаммал ўрганилиши ҳамда ноёб ижро услублари ўзлаштирилишида Ф. Содиқов (1961—76 йилларда чангчи ва мусиқа раҳбари), Ж. Султонов, О. Имомхўжаев, А. Ҳайдаров, К. Исмоилова, Б. Довидова, О. Алимаҳсумов, О. Қосимов, Т. Алиматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — К. Мўминов, А. Убайдуллаев, Б. Зиркиев, И. Катаев, С. Аминов, Ш. Эргашев, X. Қодирова, Ҳ. Юсупова, 3. Содиқов, И. Қодиров, шунингдек, И. Тўраев, Д. Соттихўжаев, У. Отаев ва б. нинг улуши катта бўлди. Бу жамоа ижросида Шашмақом, Фарғона— Тош-кент мақом йўллари магнит тасмаси ҳамда граммофон пластинкаларга ёзиб олиниб, бир неча бор кўпайтирилган. Ю. Ражабий раҳбарлигида кенг фаолият кўрсата бошлаган бу ижодий жамоа катта ва ўзига хос мактаб яратишга муваффақ бўлди. Ансамблга бадиий раҳбар сифатида ишлаган Ю. Ражабий (1959—76), О. Алимаҳсумов (1976—79), Ш. Мирзаев (1979—81), Ғ. Тошматов (1981—86), А. Исмоилов (1989—96 ва 1999 й. дан), Исроил Ваҳобов (1996 — 99)ларнинг хизматлари катта. Сўнгги даврдаги ансамбль таркиби уд ва қонун чолғулари билан кенгайди, мақомларнинг ижро талқинлари янада кўпайди. «Мақом ансамбли»а. ижрочилигининг кейинги равнақида А. Исмоилов ва А. Абдурашидов, О. Ҳотамов, О. Отахонов, Э. Лутфуллаев, Ҳ. Ражабий, М. Тожибоев, М. Йўлдошев, ака-ука Ваҳобовлар, Б. Дўстмуродов, Т. Махмудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар А. Холтожиев, М. Далабосова, Н. Сатторова, А. Дадаев, М. Зиёева ва б. нинг муносиб ҳиссаси бор. Ансамбль созанда ва хонандалари нуфузли мусиқий анжуманлар, шу жумладан, ЮНЕСКО қошидаги халқаро мусиқа кенгашининг VII конгресси (Москва, 1971), Халқаро мусиқашунослик симпозиумлари (Самарқанд, 1978, 1983, 1987), «Шарқ тароналари» халқ-аро мусиқа фестиваллари (Самарқанд, 1997, 1999, 2001) да муваффақиятли иштирок этган;
3) Ўзбекистоннинг турли жойлар (маданият саройлари, ўқув юртлари, вилоят телевидениеси ва б.)да ташкил топган профессионал ва ҳаваскорлик маком ансамбллари 1970 й. лардан фаолият кўрсатмоқда (Хоразм, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Қўқон ва б.). «Мақом ансамбли»а. лари устозона маком ижрочилиги анъаналарини давом эттиргани ҳолда бошқа мумтоз куй ва ашулаларни ҳоз. замон тингловчиларининг диди, талаб ва эҳтиёжларига мослаб ижро этилишига алоҳида ақамият беради. 1972 й. да Тошкент консерваторияси (ҳозирда Ўзбекистон давлат кон-серваторияси) таркибида Шарқ мусиқаси (ҳозирда Анъанавий ижрочилик) кафедраси очилиши б-н созанда талабалар учун «Мақом ансамбли»а. номли ўқув-амалий фани жорий этилди. Консерватория талабаларидан иборат чолғу «Мақом ансамбли»а. ижросида Бузрук мақоми чолғу қисмлари (1973, раҳбар Ф. Содиқов), шунингдек, Шашмақомнинг барча мушкилот йўллари (раҳбар доцент А. Ҳамидов) илк бор мукаммал ҳолда ёзиб олиниб, 5 та махсус граммофон стерео пластинкалар (жами 11 дона) чиқарилган (1987— 91). Хоразм мақомлари тўлиқ ҳолда 1990-й. ларда Хоразм вилоят телерадиоси қошида тузилган «Мақом ансамбли»а. (бадиий раҳбар Р. Жуманиёзов) ижросида магнит тасмасига ёзиб олинган. Ҳоз. мусиқа ва санъат коллежларида ҳамда баъзи бошланғич мусиқа ва санъат мактаб ва лицейларида ҳам мақом йўллари ўқитилмоқда. 1983 й. дан мунтазам ўтказиладиган Мақом ижрочиларининг республика танловларида «Мақом ансамбли»а. лари ҳам иштирок этади. 1991 й. да бу танловга Юнус Ражабий номи берилган.
Равшан Юнусов.