МАҲАЛЛА — Ўзбекистонда маъмурийҳудудий бирлик; ўзини ўзи бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадри-ятларига хос бўлган усули. Маҳалла тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Тарихий манбаларда қайд этилишича, жез даврининг ёдгорлиги бўлган Сополлитепапя 8 та оила яшаган. Уларни фақат уруғ жамоасигина эмас, балки и. ч. манфаатлари ҳам бирлаштириб турган. Кейинчалик уларнинг сафига патриархал тизим асосида 100 дан ортиқ оилалар келиб қўшилган. Катта оилалар жамоасини улар орасидан сайланган оқсоқол бошқарган. Оқсоқоллар ўз навбатида олий оқсоқоллар кенгашига бирлашган. Оқсоқоллар, одатда, жамоа — қишлоқ ҳаёти билан боғлиқ барча масалаларни олий кенгаш орқали ҳал қилишган. Мил. ав. 3-а. дан мил. 5-а. нинг бошларигача Фарғона (Паркана) давлатида ҳам оқсоқоллар кенгаши муҳим вази-фаларни ҳал этган. Кенгаш, асосан, сулҳ тузиш, вазирлар таркиби ва солиқларни тайинлаш, уруш эълон қилиш, жамоа ишларига сафарбар этиш каби масалалар б-н шуғулланган.
«Маҳалла» атамаси арабча бўлиб, «ўрин-жой» деган маънони англатган. У турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларда аталиб келинган. Адабиётларда Маҳалла ларнинг кўп минг йиллик тарихга эга эканлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Mac, Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» асарида Бухорода бундан 1100 й. илгари бир қанча Маҳаллалар бўлганини қайд этиб ўтган. Алишер Навоий ўзининг «Ҳайрат улаброр» асарида Маҳаллани «маҳалла шаҳар ичидаги шаҳарча»дир деб таърифлайди, Ҳирот ш. юз шаҳарча аҳамиятига эга бўлган Маҳалла лардан ташкил топганлигини айтиб ўтади. Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган. Маҳаллалар фуқароларнинг касбкори асосида шаклланган ва шунга қараб номланган. Мас, заргарлик, мисгарлик, кўнчилик, пичоқчилик, қошиқчилик, темирчи, эгарчи, тақачи ва ҳ. к. М. қадимда маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига хос бир шакли, кўриниши тарзида фаолият кўрсатган. Маҳаллани бошқариш жамоатчилик асосида олиб борилиб, ўзининг ёзилмаган ички тартибқоидаларига эга бўлиб, у ҳамма учун бирдек қонуний ҳисобланган.
Маҳалла кичик маъмурий ҳудуд бўлиши б-н бирга, турмуш тарзи, қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар умумийлиги билан боғланган кишилар жамоаси бирлигидир. Тарихнинг турли босқичларида даврлар, тузумлар ўзгаришига қараб Маҳалланинг вазифалари ҳам ўзгариб турган.
20-а. нинг бошларидаёқ Маҳаллалар даҳа бошлиқлари — мингбошилар сайлайдиган юзбоши (оқсоқоллар) томонидан бошқарилган. Юзбоши ва унинг ёрдамчилари Маҳалла даги барча жамоат ишлари ва маросимларни бошқарганлар, шунингдек, фуқароларнинг шаҳар йиғинлари ва шаҳар муассасаларида Маҳалла манфаатларини ҳимоя қилганлар.
Маҳалланинг асосий вазифалари: маросимларни биргаликда ўтказиш, ўз ҳудудини батартиб сақлаш ва ободонлаштириш, ёш авлодни ижтимоий руҳда тарбиялаш, жамият ҳаётида тартиб сақланишини таъминлаш, барча анъанавий меъёрларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, урф-одатларга риоя қилиш ва уларни бузган, жамоат маж-буриятларидан бўйин товлаганларни жазолашдан иборат бўлган. Маҳалла раҳбари-яти ариқ-ҳовузларни тозалаш, кўчалар, йўллар қуриш ва Маҳалла ободончилиги билан боғлиқ бошқа жамоат ишларини уюштирганлар. Бу ишларнинг барчаси биргаликда ҳашар йўли билан амалга оширилган.
Маҳалла жамиятимизнинг тузилмаси сифатида тарихан бир қанча ривожланиш босқичларини босиб ўтди. У 20-а. нинг 1-чорагида ўзининг анъанавий шаклини олди.
Совет ҳукумати Маҳаллага ўз умрини яшаб бўлган ўтмиш сарқити сифатида қаради. Шундан келиб чиқиб, у анъанавий миллий бошқарувларни бекор қилиш йўли б-н бу ерда саноатлашган «илғор» жамиятни қарор топтириш сиёсатини жорий этишга киришди. 20-й. лар бошларидан совет ҳукумати Маҳаллалар вазифасини чеклаш, ўзига бўйсундиришга интилди, бу ҳол М. фаолиятига ўз таъсирини ўтказди. Бироқ Маҳалла ўзининг яшовчанлигини намоён этиб, анъанавий хаёт ва алоқа тарзига қарши ҳар қандай ҳужумларга ва уларни йўқотиш йўлидаги уринишларга дош берди. У илгариги ҳаёт тарзи, урф-одат ва расмрусумларни саклаб қолди.
20—30-й. ларда Маҳалла эски турмушга қарши «ҳужум»да — паранжи ташлаш ва хотинқизларни озодликка чиқариш ҳаракатида иштирок этди. Шу билан бирга Маҳалла саводсизликни тугатиш, оммани маърифатли қилиш, жойларни ободонлаштириш (йўл, чойхона, мактаблар қурилиши) да муҳим аҳамият касб этди.
1932 й. 17 апр. да Ўзбекистонда биринчи маротаба шаҳарлардаги Маҳалла қўмиталари тўғрисида Низом чикди. 1935 — 36 й. ларда Маҳалла ларда оқсоқол бошчилигида Маҳалла қўмиталари ташкил этилиб, аҳоли ўртасида олиб бориладиган барча ишларни раис бошқарган.
2-жаҳон уруши даврида Маҳалла байналмилалчилик табиатини намоён этди. Уруш даврида Маҳалла қўмиталари армияга чақирувни ташкил этиш, аҳолидан посилка жўнатиш, кўчириб келтирилган аҳолини, болаларни жойлаштиришда фаол иштирок этди.
1961 й. авг. да Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан чиқарилган «Республика шаҳар, қишлоқ, посёлкаларидаги ва овулларидаги Маҳалла қўмиталари тўғрисида»ги Низомда ҳам Маҳаллага юридик шахс мақоми берилмаган эди. «Маҳалла қўмиталари биронбир молиявий хўжалик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас, улар олдисотди, ижарага бериш ишларини бажаришда қатнашишлари мумкин эмас» эди. Маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатлари чекланган эди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Маҳалла ларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. ЎзР Конституциясининг 105моддасига ва 1993 й. сент. да қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунга биноан, Маҳаллалар ўз ҳуқуқий мақомига эга бўлиб, маҳаллий ҳокимият таркибига кирди. Маҳаллалар давлатнинг жойлардаги муҳим таянчи, юридик шахс сифатида ўз молмулкига, молиявий бюджетига, банкдаги ҳисобкитоб рақамига — жамғармасига эгадир. Бу қонунга асосан, ҳар бир Маҳалла ўз ҳудудида и. ч. ни ташкил этиши, кичик корхоналар очиши, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиши, унинг бир қисмини Маҳалла даги эҳтиёжмандларга бепул тарқатиши, ўз ҳудудидаги аҳолини иш б-н таъминлаши, аҳолига маданиймаиший хизмат кўрсатиши мумкин.
Ҳоз. пайтда Маҳалла ларнинг бозор иқтисодиёти қонунлари асосида, ўз фаолиятларини ташкил этишлари учун барча имкониятлар яратилди. Улар, тўймаърака маросимларини ўтказиш, ҳашарлар уюштириш, оилавий низоларни бартараф этиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ишлари билан шуғулланади. Кўпчилик Маҳалла ларнинг ўз масжиди бор, турли маъракалар учун керакли ашёлар (дошқозон, идиштовоқ, чойнак-пиёла, тобут ва б.) мавжуд. 90-й. ларда Маҳалла ҳокимиятнинг расман қуйи юридик органига айланди. Маҳалла вази-фалари анча кенгайди, у демократик давлатнинг энг муҳим бўғинларидан бири.
Маҳалла ва унинг аҳолисининг ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам маданий юксалишига ҳар томонлама ёрдам бериш, миллий анъана ва урф-одатларни бойитиш, Маҳалла қўмиталари ишларини мувофиклаштириш, Маҳалла лардаги кам таъминланган оилалар, кексалар, фахрийлар, ногиронлар, кўп болали оилалар, етим-есирлар, байналмилалчилар манфа-атларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида 1993 й. 17 авг. да Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил этидци. «Маҳама» газ. чиқа бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов М. нинг ҳоз. замон жамиятидаги моҳияти ва аҳамиятига қуйидагича баҳо беради: «Ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига жуда хос бўлган усули — маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда. Улар амалда ўз ҳуқуқларидаги барча ишлар учун масъулдирлар. Зеро, маҳалланинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Унинг нуфузини кўтариш, билингки, нафақат иқтисодий, нафақат ижтимоий, балки бу сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий масаладир. Биз маҳаллаларга шу нуқтаи назардан қарашимиз лозим».
Ҳар бир Маҳалла аниқ ташкилий тузилмага эга. Унга Маҳалланинг умумий йиғилишида сайланадиган Маҳалла кенгаши раҳбарлик қилади. Кенгаш ўз таркибидан расман Маҳалла йиғини раиси (оқсоқол)ни, ўринбосари ва котибини сайлайди. Бундан ташқари, Маҳалла кенгашига кекса, тажрибали кишилардан Маҳалла оқсоқоли маслаҳатчилари ҳам сайланади. Кенгаш ҳузурида тўй маросимларини ўтказиш, хотинқизлар, ёшлар, уруш ва меҳнат фахрийлари билан иш олиб борувчи, жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш, турар жой фондларини сақлаш ва ҳ. к. бўйича комиссиялар тузилади.
Маҳалла раҳбарияти 2,5 й. га сайланади ва ҳар йили аҳоли олдида ҳисобот беради. Жорий масалаларни ҳал этиш учун Маҳалла кенгаши ойда бир марта йиғилади. Эндиликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс мақомига эга бўлиб, белгиланган намунадаги муҳрга эга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатга олинади.
1998 й. 23 апр. да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш ҳақида»ги фармонига кўра, Маҳалла раҳбариятининг (раис, котиб) фаоллигини ошириш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллабқувватлаш мақсадида уларнинг иш ҳақи оширилди, пенсионер раисларга пенсияни тўлиқ олишларига ижозат берилди. Натижада Маҳалла раҳбариятининг манфаатдорлиги ва нуфузи ортди.
Фуқаролик жамиятини қуриш, албатта, кучли давлатдан кучли жамият сари босқичма-босқич ўтиш орқали рўй беради. 1999 й. 14 апр. да Ўзбекистон Рес-публикасининг «Фуқароларнинг ўзўзини бошқариш органлари ҳақида»ги (янги таҳрирда) қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органлари фаолиятида туб бурилиш ясади. Янги таҳрирдаги қонуннинг м7оддасига асосан, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари таркибига кирмайди деб тўғридан-тўғри белгилаб қўйилди. Бу қонунда Маҳалла бажариши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилган. Маҳаллага юқорида санаб ўтилган вазифалардан ташқари, янги вазифалар юклатилган. У ўз ҳудудида савдо ва маиший хизматни, санитария ва экологик ҳолатни назорат қилишга кўмаклашади, ёнғин хавфсизлиги, турар жой фондини саклаш, аҳолидан солиқ ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўшишини таъминлашга ёрдам беради. Ана шу пул маблағлари тушумининг муайян миқдори ўз-ўзини бошқариш органлари жамғармасига ўтказилади. Бу маблағ кам таъминланган оилаларнинг уй-жой, коммунал хизматлари тўловларига, шунингдек, Маҳаллани ободонлаштиришга сарфланади. Эндиликда, ҳар бир Маҳалла ўз маданий марказини, гузарини қуриб, шу ерда чойхона, новвойхона, дўкон, маиший хизмат шохобчалари, турли спорт ўйинлари масканини барпо этмоқда. Маҳалла қўмитаси ташаббускор жамоат ташкилотидир. Маҳаллада хўжаликмаданий қурилиш тадбирларини амалга ошириш, унинг ҳудудини ободонлаштириш, уй-жойларни ва ҳудуддаги шаҳар хўжалигини сақлаш, озодаликни таъмин этиш, тартибқоидани мустаҳкамлаш ва ҳ. к. учун шароит мавжуд. Маҳалла ларнинг аҳамияти мустақиллик шароитида кун сайин ўсиб бормоқда. Улар мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъмин этишда, омма куч-ғайратини бунёдкорликка йўналтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг ташаббуси билан 2003 й. Ўзбекистонда «Обод маҳалла йили» деб эълон қилинди. Шу муносабат б-н Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2003 й. 7 фев. да қабул қилган «Обод маҳалла йили» дастурига биноан, Маҳалла нуфузини кўтаришга қаратилган муҳим вазифалар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасида жами 9627 фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи фаолият кўрсатади, шулардан 6855 таси юридик шахс мақомига эга.
Ад.: Каримов И. А., Биздан озод ваобод Ватан қолсин, Т., 1996; Малицкий Н. Г., Тошкент маҳалла ва мавзелари, Т., 1996; Маҳалла: ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқий кафолати (қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар тўплами), Т., 1999; Тошкент маҳаллалари: анъаналар ва замонавийлик, Т., 2002.
Даврон Шораҳмедов.