МАҲМУД ҒАЗНАВИЙ, Абулқосим Маҳмуд ибн Сабуқтегин (967 — Ғазна, 1030) — давлат арбоби ва ҳарбий саркарда, Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (998—1030). Сабуқтегинттг ўғли. Ёшлигида отасидан ҳарбий санъ-атни пухта эгаллаган. Сомонийларга қарши исён кўтарган турк амирлари Абу Али Симжурий ва Фойиққа қарши жангларда отасининг қўшинида қатнашиб, катта жасорат кўрсатгани учун «сайф уддавла» («давлат қиличи») унвони билан тақдирланди (994). Ғазнавийлар давлатининг Нишопурдаги но-иби (994—997). Отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллаган (998 й. дан). Марв яқинидаги жангда сомонийлар қўшинини мағлубиятга учратган (999. 16.5). Сомонийлар давлати ағдарилгач, Маҳмуд ғазнавий F. Бағдод халифаси ал-Қодир (ҳукмронлиги, 991 —1031)дан «йамин уддавла ва амин улмилла» («давлатнинг ўнг қўли ва миллатнинг ишончи») деган фахрий унвон ва Хуросон ҳокимлиги ҳақида ёрлиқ олган (999). Кррахониплар хони Наср М. Ғ. га элчи юборган; 1001 й. да қорахонийлар билан тузилган сулҳ шартномасига мувофиқ, ҳар 2 давлат ўртасидаги чегара чизиғи қилиб Амударё белгиланди. Шундай қилиб, Сомонийлар давлати ўрнида 2 та янги давлат ташкил топган. Маҳмуд ғазнавий F. қўлида Шим. Ҳиндистон чегарасидан тортиб Хазар (Каспий) денгизигача чўзилган катта ҳудуд бирлаштирилган. Кейинчалик бу давлат таркибига Шим. Ҳиндистон, Хоразм ва Ғарбий Эрон ҳам киритилган. Қорахонийлар билан айрим урушлар (1006—08)дан сўнг, Чағониён, кейинчалик Хутталон, Қабодиён вилоятлари ва Термиз, Амул (Чоржўй)ни ҳам ўз давлати таркибига қўшиб олган. Маҳмуд Ғазнавий йирик ҳарбий юришлар олиб бориш б-н биргаликда қўшни давлатлар ҳукмдорлари билан дипломатик алоқалар ва қариндошлик муносабатлари ўрнатган. Байҳақийнинг ёзишича, Хоразмдаги халқ ғалаёнлари оқибатида 1016 й. да Абул Аббос Маъмун қатл этилиб, тахтга унинг жияни ёш ва тажрибасиз Муҳаммад ибн Маъмун ўтирди. Маҳмуд Ғазнавий бу хабарни эшитгач, қасос олиш баҳонасида катта қўшин (100 минг аскар, 500 фил) билан келиб, Хоразм давлати пойтахти Қиётни эгаллаган (1017) ва ҳожиб Олтинтоитк Хоразмда ўз ноиби қилиб қолдирган ва Беруний бошчилигидаги олимлар, шоирлар ва санъ-аткорларни, шунингдек, ёш хоразмшоҳни бутун сулоласи билан Ғазнага олиб қайтган.
Форс тарихчиси Гардизийннт «Зайн ал-ахбор» («Хабарлар кўрки») асарида (1050—52) ёзилишича, 1025 й. да Самарқанднинг жан. да ўша даврнинг 2 буюк ҳукмдори: М. Ғ. ва қорахонийлар тамғачхони Қодирхон ўртасида тарихий учрашув бўлган. Икки ўртада шартнома тузилиб, унга кўра қорахонийларнинг Самарқанддаги ноиби АлитегинлдМ Мовароуннаҳр қайтариб олиниб, Қодирхоннинг ўғли Йигантегинга берилган. Тазйиққа учраган 4 минг ўтовли ўғуз хонадонлари (Сал-жуқнинт авлодлари) Маҳмуд Ғазнавийнинг рухсати билан ўша йили Нурота атрофидаги Хуросонга кўчирилган. Маҳмуд Ғазнавий қорахонийлар билан ўз мавқеини мустаҳкамлаб, асосий эътиборни Шим. Ҳиндистонни охиригача забт этишга қаратган. У Панжоб ва Кашмир вилоятларига 17 марта ҳарбий юришлар уюштирган (1002—28). Маҳаллий аҳолини ислом динига киритган. Унинг ҳарбий сафарларида Беруний ҳамкорлик қилган. Берунийнинг машҳур «Ҳиндистон» (1030—31) асари ушбу сафарлар натижасида вужудга келган. Маҳмуд Ғазнавий араб ва паҳлавий (форс) тилларини пухта билган, туркий тилда шеъ-рлар битган. Ўз давлатининг пойтахти Ғазнада нодир китоблардан катта ку-тубхона тўплаган. Бу даврда ислом маданияти ривожланиши ва ислом дини тарқалишига катта ҳисса қўшган. Хусусан, ўз саройида 400 дан ортиқ олимлар, шоирлар ва санъаткорлар (Беруний, Унсурий ва б.)ни тўплаб, уларга ҳомийлик қилган. Қудратли ва жанговар ҳарбий қўшин ҳамда денгиз флотига эга бўлган. Ғазнада вафот этган, қабрида мақбара ўрнатилган. Шарқ алломаларининг асарларида Маҳмуд Ғазнавий адолатли ва фуқаропарвар подшо, душманга нисбатан шафқатсиз саркарда сифатида тасвирланади.
Ад.: Беруний, Ҳиндистон [Танланган асарлар], 2-ж., Т., 1965; Абу-л-Фазл Бейхаки, История Масъуда (1030—1041), Т., 1962; изд. 2, М., 1969; Абу Са’ид Гар-д изий , Зайн ал-ахбар, Т., 1991; Босворт К. Э., Мусульманские династии, Маҳмуд ғазнавий, 1971; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001.
Қаҳрамон Ражабов.