КУЙДИРГИ

КУЙДИРГИ — одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; зооноз касалликлар гуруҳига киради. Касаллик қадимдан маълум. Гиппократ ҳам бу ҳақда ёзиб қолдирган. Куйдирги қўзғатувчиси — Bacillus anthracis — спора ҳосил қиладиган ҳаракатсиз таёқча. Споралар жуда чидамли бўлиб, сувда йиллаб, тупроқда ўн йиллаб (20—30 йил ва ундан ортиқ) сақланиши мумкин.

О д а м г а касал ҳайвонлардан — ҳай-вонни сўйиш, гўштини нимталаш вақ-тида, шунингдек, сув, тупроқ, чорва-чилик маҳсулотлари орқали юқади. Одатда, касаллик шу соҳа ходимларида, яъни ҳайвонлар билан бевосита му-лоқотда бўладиган кишиларда кўпроқ кузатилади. Инфекция соғлом одам организмига нафас йўллари, тери ва оғиз орқали тушиши мумкин. Одамда Куйдиргининг ўпкага, ичакка, терига зарар етказадиган ва инфекция — қонга ўтиб тарқа-ладиган септик хиллари учрайди. Касаллик аломатлари ҳам зарарланган аъзоларга қараб турлича бўлади. Куйдиргининг тери шаклида Куйдирги қўзғатувчиси зарарланган тери орқали киради. Бу шаклда яширин (инкубацион) давр 2—3 кун. Терининг инфекция кирган соҳасида дастлаб бўртма (папула) пайдо бўла-ди, у лойқа ёки қонли суюқлик билан тўлган пуфакча (пустўла) га айланади. Пуфакча тез орада ёрилиб, қора қўтир бўлади. Атрофида янги пуфакчалар ҳосил бўлиб, қора қўтир катталашади, унинг тагида оғримайдиган шиш кўзга ташланади. Одатда, шу жароҳатни «куй-дирги хўппози» деб аталади. У кўпинча юз соҳаси, билак, бўйин ёки оёқда бўлади. Бунда гавда т-раси кўтарили-ши, бош оғриғи, дармонсизлик, уйқу-сизлик ва ҳ. к. кузатилади. Орадан 2—3 ҳафта ўтгач, бемор тузала бошлайди. Ў п к а К. сида тўсатдан иситма кўтарилиб, йўтал тутади, қонли балғам кела-ди, беморнинг кўкрак соҳаси оғрийди, нафас олиши қийинлашади. Ичак К. си овқатдан заҳарланишга ўхшаб бошланади, бемор кўнгли айниб, қуса-ди, қорни қаттиқ оғрийди, ичи дам бўлади. Куйдиргининг ўпка ва ичак шакллари жуда кам учрайди. Даволаш мақсадида пеницилин ва Куйдирги гаммаглобулини қўлланилади. Профилактика мақсадида моллар билан мулоқотда бўладиган касбдагилар: чорвадорлар, қассоблар, тери ошловчилар Куйдиргига қарши вакцива билан эмланади.

Ҳайвонларда (айниқса, от, қора-мол, қўй, эчки, буғу) учрайди, септицемия, тери ости тўқималари ва б. ички органларга қон қуйилиши ва инфильтрат йиғилиши билан кечади. Инку-бацион даври ҳайвонларда 1—3 кун. Ҳайвонларга ем-хашак, ифлос сув ва ҳаво, шунингдек, қон сўрувчи ҳаша-ротлар, сўва, пашша ва б. орқали юқади. Касаллик қўзғатувчи ташқи муҳитдан организмга тушгандан кейин қон ва лимфага ўтиб ривожланади ва умумий септицемияни чақиради, қонда ўз ат-рофида қобиқ пайдо қилиб, кўп миқдорда токсин ишлаб чиқаради. Тез ривожланиб кўпайган микроблар тери ости ва б. тўқималарда шишлар пайдо қилади, токсинлар эса қон томирларининг ўтказувчанлигини ошириб, бутун ички орган ва тўқималарда қон қуйилишига олиб келади, қон айланиши секинлашади.

Клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 1 —3 кун давом этади. Микробнинг организмга қаердан киришига қараб тери (корбункулёз), ичак формалари бўлади. Касалликни ўткир ҳолатларида ҳайвон бир неча соат ичида (ҳатто 1 соат ичида) ўлади. Ҳай-воннинг бурун, оғиз тёшикларидан қон аралаш кўпик, орқа тёшикдан қора рангдаги қон оқади, ҳарорати 41—42° га кўтирилади, нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, ҳолсизланади, иш-таҳа йўқолади ва кўпинча ётади. Касалликнинг ичак турларида ошқозон, ичак органлари фаолияти бўзилади ва ўлгандан кейин ҳам орқа ва б. табиий те-шиклардан қон оқади. Куйдирги билан касалланган ҳайвонни билмасдан сўйганда қони қопқора бўлиб, ивимайди. Бу касаллик-ка гумон қилинган ҳайвонни сўйиш мумкин эмас, чунки организмдаги капсула холатидаги, тез ўлдириб бўладиган микроб ташқи, кислородли муҳитга тушиши билан жуда чидамли спора турига айланади ва тупрокда 100 йилгача сақланиб қолади.

Ташҳис эпизоотологик, клиник белгиларга асосан қўйилиб, лаб. текширувига асосан тасдиқланади.

Даволаш: К. га махсус гипериммун қон зардоби, гамма-глобулин ва антибиотиклардан пенициллин ишлати-лади.

Олдини олиш: касал ҳайвонлар яккалаб қўйилади, отхона, молхона, қўйхона, ем-хашак, асбоб-анжомлар, шунингдек, гўнг дезинфекция қили-вади. Яйловлар ҳайдалади. Куйдиргидан ўлган ҳайвонлар куйдирилади ёки махсус белги қўйиб ёрмасдан кўмилиб, устига хлорли оҳак қуйилади. Куйдирги қайд этилган жойларда соғлом ҳайвонлар эмла-вади.

Шоносир Шовоҳобов, Абдулла Кўранбоев.


Кирилл алифбосида мақола: КУЙДИРГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ИБН СИНО
БАКТЕРИЯЛАР
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты