МЕЪДА

МЕЪДА, ошқозон — овқат ҳазм қилиш системасининг кенгайган қисми (қ. Овқат ҳазм цилиш системаси). Меъдада овқат сақланади, майдаланади ва қисман ҳазм бўлади (қ. Овқат ҳазм килиш). Меъда ичакнинг олдинги ихтисослашган қисми сифатида биринчи марта айрим бўшлиқичлилар, ясси чувалчанглар ва халқали чувалчангларда пайдо бўлади (қ. Ичак). Умуртқали ҳайвонларда Меъда ичакнинг олдинги кенгайган қисми ҳисобланади. Бироқ юмалоқоғизлиларда ва айрим балиқлап»^ М. ихтисослашмаган, кўпчилик балиқларда қизилўнгач ва ичакдан аниқ ажралмаган. Сувда ва қурукликда яшовчиларда Меъда ҳазм қилиш системасининг бошқа қисмларидан аниқ ажралган. Қушлар М. си мустақил безли ва мускулли бўлимдан иборат. Сут эмизувчилар М. си мураккаб тузилган бўлиб, кириш ва чиқиш қисми ҳамда Меъда туби ва танасидан ташкил топган. Кўпчилик кавшовчи сут эмизувчилар Меъдаси 4 бўлма: катта қорин, тўрқорин, қатқорин ва ширдондан иборат. Айрим китлар Меъдаси 5 ва 6 бўлмали бўлади. Безли қаватнинг тузилишига кўра, безли ёки ичак ти-пидаги (одам, мушуклар, итлар), қизилўнгач (ехидна, ўрдакбурун) ҳамда аралаш, яъни қизилўнгач-ичак (отлар, чўчқаларда) типидаги Меъда фарқ қилинади. Кўпчилик сут эмизувчиларда Меъда безлари ихтисослашган бўлади.

Одамда Меъда қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб, шакли ловияга ўхшайди. Унинг кўпроқ қисми чап томондаги қовурға ости соҳасида, озроқ қисми эса қорин бўшлиғи тепа бўлагининг ўртасида туради. Меъда танасининг юқори қисми (туби) кенгайган ва диафрагмага қараган. Меъдадан чиқиш қисм (пилорус) қориннинг ўрта чизиғи орқасидан ўнгга ўтади. Меъданинг кириш қисми қизилўнгачдан бошланса, чиқиш қисми 12 бармоқ ичакка қўшилади. Овқат билан ўртача тўлган Меъда юқоридан жигарнинг пастки юзасига ва диафрагмага; пастдан кўндалангчамбар ичак ва унинг тутқичига тегиб туради. Меъданинг ботиқ чеккаси (кичик қийшаймаси) ўнгга ва юқорига, қавариқ чеккаси (катта қийшаймаси) чапга ва пастга қараган. Меъдадан чапда — талоқ, пастда ва орқада — меъда ости бези бор. М. ҳамма томондан қорин пардаси билан ўралган. Меъда сиғими ҳар кимда ҳар хил: янги туғилган болада 20—30 мл, ўрта ёшдаги одамларда 1—3 л; эркаклар меъдаси аёлларникига нисбатан каттароқ бўлади.

Меъда девори шиллиқ, шиллиқ парда ости, мускул ва сероз қаватдан иборат. Меъда ташқаридан сероз парда билан қопланган. Унинг остидаги мускул қавати бўйлама (ташқи), кўндаланг ва қийшиқ йўналган толалардан тузилган. Шиллиқ парда ости қавати Меъданинг мускул қаватини шиллиқ пардага боғлайди. Бу қават қон томир ва нервларга бой. Меъданинг ички юзаси шиллиқ парда билан қопланган, бу парданинг бурмалари остида жуда кўп безлар бор. Меъдага кириш қисм (кардиа) ва тубдаги безлардан шилимшиқ, пилорус безларидан эса ферментлар ишланиб чиқади. Меъда б-н 12 бармоқ ичак чегарасида пилорус си-қувчиси (сфинктери) бор, у бир неча қават циркуляр мускуллардан тузилган бўлиб, меъданинг вақти-вақти билан бўшаб туришини таъминлайди. Меъда силлиқ мускулларининг қисқариши натижасида Меъдада тоник перистальтик харакатлар бўлади. Меъдага тушган овқат микдорига қараб тоник қисқариш узлуксиз узок, давом этади. Перистальтик — тўлқинсимон ҳаракатлар Меъданинг кардиа қисмидан пилорус қисмига томон бўлади, бу ҳаракатлар овқатни аралаштиради ва ичакка ўтказиб беради. Бўш Меъда қисқарган ҳолда туради; оч қоринга ичилган сув М. да тўхтамай ичакка ўтади. Меъданинг кириш қисмидан тушган овқат Меъда деворларини кенгайтиради ва перистальтикаси туфайли аста-секин пастга томон сурилади. Меъда овқатни аралаштиради, ҳазмга мослайди, кимёвий ўзгартиради ва ичакка ўтказиб беради (эвакуация). М. ширасидаги хлорид кислота таъсирида овқат бўкиб, гидролиз қилувчи фермен-тлар таъсир этиши учун қулай муҳит вужудга келади. Меъданинг туби ва танасида жойлашган найсимон безлар хлорид кислота, қолган безлар эса пепсин ва шиллиқ суюклигини ажратади, буларнинг чиқиши овқат сифати ва миқдорига боғлиқ бўлиб, уни нерв системаси ва гуморал омиллар бошқаради. Биринчи (шартли рефлекс) фазасида овқатни кўриш, ҳидининг бурунга кириши, ейиш, оғиз ва ҳалқум рецепторларининг таъсирланиши вужудга келади. Иккинчи (нейрогуморал) фазада овқатнинг Меъда шиллиқ пардасига бевосита таъсири шира чиқартиради. Учинчи (ичак) фазада 12 бармоқ ичак рецепторларининг қитиқланишидан вужудга келадиган рефлектор таъсир ва ичакдан қонга сўриладиган озиқ моддалар таъсири Меъдадан шира чиқишига олиб келади. Овқат Меъдада 3 соатдан 8 — 10 соатгача туриши мумкин. Шу вақт ичида овқат меъда шираси билан тўла шимилади ва аста-секин оз-оздан 12 бармоқ ичакка ўтади. Меъда касалликларидан гастрит, яра касаллиги ва ўсмалар кузатилади.

Носир Аҳмедов.


Кирилл алифбосида мақола: МЕЪДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН
МАРКАЗИИ НЕРВ СИСТЕМАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты