КЎКНОР

КЎКНОР (Papaveraceae, Papaver L.) — кўкнордошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми; уруғидан ўсимлик мойи (қ. Мойли экинлар) ва кўсагидан афюн олиш учун етиштириладиган экин. 100 тури маълум. Мўътадил, субтропик, баъзан совуқминтақаларда ўсади. Кавказ, Ўрта Осиё ва Арктикада 75 га яқин тури учрайди. Баъзи турлари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Де-ҳқончиликда бир йиллик ухлатувчи Кўкнор (P.somniferum Ь.)нинг 2 тур-хили (мойли Кўкнор, афюнли Кўкнор) экилади. Ватани — Ўрта Денгиз атрофлари (Грецияда мил. ав. экилган), сўнгра Кичик Осиё, Европага тарқалган. Афюнли К. Ўрта Осиё, Олд Осиё, Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Япония ва б. мамлакатларда қадимдан экиб келинган. Мойли К. Европада Австрия, Польша, Венгрия, Голландия, Чехия, Словакия, Украина, Россия, Францияда катта майдонларда экилади.

Илдизи ўқ илдиз, тупроққа 70—120 см гача кириб боради. Пояси тик ўсади, бал. 80—150 см, кам шохланади. Барги пояни ўраб туради, ўз. 20—30 см, гули йирик, узун бандли, поя ва шохларнинг учида якка жойлашган, оқ, бинафша, қизил, сариқ, пушти ранг. Меваси кўсакча, 4—5 хонали. Пишганда чатнамайди, диам. 5—7 см, ўз. 2—6 см. Уруғи майда, юмалоқ, буйраксимон, оч сариқ, кўкиш. 1000 та уруғининг вазни 0,24— 0,45 г (бир кўсакчада 3—5 г). Уруги 2—3° да униб чиқади. 10° да 5—6 кунда майсалайди. Мақбул ҳарорат 20—25°. Ўсув даври 85 — 132 кун. Экилгандан гуллаш давригача сувга талабчан. Четдан чангланади. Кўкнор ёруғсевар, узун кун ўсимлиги. Мойли Кўкнор уруги таркибида 45—56% озиқ-овқатга ишлатиладиган мой, 20% оқсил мавжуд. Кўкнор мойи, асосан, кэндолат, консерва, парфюмерия, лок-бўёқ саноатида, рассомлик бўёқлари тайёрлашда, уруғи нон пишириш ва қандолатчиликда ишлатилади. Кўсаги пўчоғидан тиббиёт ва ветериварияда қўлланиладиган алкалоидлар (морфин, кодеин, папаверин) олинади. Кунжараси эса молларга яхши озуқа (таркибида 10% мой, 32,5% оқсил мавжуд). Афюнли Кўкнорнинг тўла пишмаган кўсақлари сутсимон ширасидан махсус усулда афюн олинади. Шираси таркибида 20 хил алкалоидлар, айниқса, морфин, шунингдек, варкотин, кодеин, папаверин, оқсил, углеводлар, смола, мум, пигментлар мавжуд. Тиббиётда дори-дармонлар и. ч. да қимматли хом ашё ҳисобланади. Уруғ бўйича ҳосилдорлиги 4—8 ц/га. қуруқ кўсак (уруғсиз) бўйича 3—8 ц/ га. Мойли Кўкнор уруги тўла пишганда дон комбайнлари ёрдамида йиғилади. Баъзан афюнли Кўкнорнинг шираси олинмаган пишган кўсақлари майдаланиб, сувда ивитиб (эзиб) ичилади (20-а. бошларига қадар Ўзбекистонда махсус такякўкнорихоналарда Кўкнордан кайф берадиган ичкилик тайёрланиб, истеъмол қилинган) Ўзбекистонда ва б. бир қанча мамлакатларда афюнли Кўкнор экиш ман қилинган.

Ҳалима Отабоева.


Кирилл алифбосида мақола: КЎКНОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ҲИНДИСТОН
ЧЕХИЯ
АВСТРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты