КЎТАРИШ КРАНИ — юкларни кўтариб, маълум масофага ташийдиган, даврий ишлайдиган машина. К. к. кўтариш конструкцияси (кўприксимон ёки консоль ферма, минора, мачта, стрела), асосий юк кутарувчи механизм (чиғир. тельфер), куч қурилмалари, электр жиҳозлар, йўвалтирувчи ва ту-тиб туручи элементлар (занжирлар, қаватлар), юкни қамраб оладиган қурилмалар (илгак, электромагнит, грейфер ва б.) дан ташкил топган. Конструктив аломатлари ва ишлаш схемаларига кўра, Кўтариш кранининг стационар ва Кўчма; буриладиган ва бурилмайдиган хиллари бор. Вертикал ўқ атрофида айланиб ишлайдиган Кўтариш крани буриладиган кран дейилади; бўлар ўзгармас қулочли (қулоч — айланиш ўқи билан юкнинг осилит нуқтаси орасидаги горизонтал масофа) ва ўзгарувчан қулочли бўлади. Буриладиган Кўтариш кранида ҳаракатланадиган, велосипед кран, пневматик гилдирақли, занжир тасмали, автомобилга ўрнатилган, деворга ўрнатилган, шунингдек, понтонга ўрватиладиган (сузиб юрадиган), кемага ўрватиладиган турларга бўлинади. Бунда краннинг буриладиган қисми порталга (портал кран), қўзғалувчи ёки қўзғалмайдиган колонвага ёхуд буриладиган доирага тиралади. Баъзи кранларда минора (минора кран) ёки мачта (мачтали кран) кўринишида бўлади. Бурилмайдиган Кўтариш кранига кўприк кран, кран балка, кабелли кран ва б. киради. Юклар горизонтал йўналишда тўғри чизиқли илгарилама ташиладиган Кўтариш крани кўприк кран дейилади. Т. й. товар станциялари, омборлар ва денгиз портларида кўприк краннинг бир тури — тўрт оёқли кранлар ишлатилади. Кўприк кранлар бир балкали ва икки балкали кран-балкаларга бўлинади. Кўтариш крани қўлда ва механик (буг, электр, суюқлик, ҳаво, ички ёнув двигателлари ёрдамида) ҳаракатлантириладиган турларга бўлинади. Ҳозир қўлда, буғ ва ҳаво ёрдамида ҳаракатлантириладиган Кўтариш крани кам ишлатилади. Кўтариш кранининг асосий тафсилоти унинг юк кўтарувчанлиги ҳисобланиб, у (мас, сузиб юрувчи бурилмайдиганда) 1500 — 2500 т гача боради. 3-д цехлари ва омборларда консоль фермали консоль Кўтариш крани ишлатилади; бунда консоль ферма бир рельели осма йўлда галтақлар ёрдамида силжийдиган вертикал тирак рамаларга маҳкамланади. Қурилиш ва монтаж ишларида дерриккран л а р (стрелали минора кранлар), йирик қурилишларда, очиқ конларда, юкларни горизонтал йўналишда 1500 м гача масофага ташишда кабелли кранлар ишлатилади. Бунда кўтарувчи канат иккита қўзғалмас ёки қўзгалувчан тиракминорага тортилади; юкларни кўтариш ва тушириш механизми билан жиҳозланган аравача шу қаватда силжийди. Қурилиш ишларида минора кранлар ишлатилади. Кўчма краннинг минораси т. й. да ёки ерда ҳаракатланувчи гилдирақли ёки занжир тасмали аранага таянади ва 100 т гача юк кутаради. Стациоварники — 400 т гача юк кўтаради, стреласининг қулочи 50 м гача, юк кўтариш баландлиги 150 м гача бўлади.
Ад.: Краны стреловые пневмоколесные и гусеничные, М., 1975; Заленский В. С, Иванов А. И., Қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари, Т., 1977; Грузоподъёмные машины, М., 1978.