КЎЧМАС МУЛК БИРЖАСИ

КЎЧМАС МУЛК БИРЖАСИ, Республика кўчмас мулк биржаси (РКМБ) — кўчмас мулк савдоси билан шуғулланадиган ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й, 29 апр. даги қарори билан ташкил этилган. Асосий вазифаси давлат мулкларини очиқ аукцион, танлов ва биржа савдолари орқали хусусийлаштириш, завонавий кўчмас мулк бозорини яратиш, мулкдорлар синфини шакллантириш. Марказий бошқарув идораси Тошкент ш. да. Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 вилоятда, Тошкент ш. да филиаллари бор. РКМБ ва унинг филиаллари давлат объектларини очиқ савдолар орқали хусусийлаштириш, республикада яхлит кўчмас мулк бозорини яратиш, жаҳон талаблари даражасида очиқ савдоларни ташкил этишни йўлга қўйиш билан шуғулланади. 2001 й. да РКМБ 2101 та (695 та кимошди, 1389 та биржа, 17 та танлов савдолари) савдо тадбири ўтказди. 26168 та объект бўйича (кўчмас мулк, қурилиши туғалланмаган объектлар, уй-жой қуриш учун умрбод эгалик қилиб мерос қолдириш хуқуқи билан ер майдонлари, уй-жойлар, авто-уловлар, ундирувга қаратилган мулклар) жами 14502,8 млн. сўмлик битимлар қайд этилган (2000 й. да 19850 объект; 8262,5 млн. сўм).

РКМБ чет эл фирмалари ва компаниялари ҳамда уларнинг ваколатхоналари, барча хорижлик сармоядорлар билан алоқани йўлга қўйган.

Нозимбек Матқосимов.


Кирилл алифбосида мақола: КЎЧМАС МУЛК БИРЖАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИРЖА
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты