КЎШК (кўчик) — тўрт устунли, томи қуббали, асосан, ёғочдан қурилган енгил иншоот; павильон, киоск. Келиб чиқиши жиҳатидан оддий ўтовга бориб тақалади. Ўрта асрлар Шарқ меъморлигида кенг тарқалган. Дастлаб қад. кўчманчи халқларнинг кўчиб юришига қулай уй (кўчик) сифатида пай-до бўлган. Арана устига ўрнатилган Кўшк лардан ҳам фойдаланилган. Кейинчалик Кўшклар бадавлат кишилар, ҳукмдорлар учун безакдор қилиб боғлар ичида қурилган. Тарихий манбаларда Кўшк намуналари ҳақида маълумотлар сақланган. Византия элчиси Земарх 568 й. да Ўрта Осиё кўчманчиларининг хо-қони ўрдасида 4 товус ҳайқалини кўтариб турган Кўшкни кўргани ҳақида ёзган. 738 й. да Термиз яқинида араб саркардасига олтин ва кумуш билан безатилган 2 К. тақдим этилган ва б. 10—15-а. ларда Кўшк меъморлиги ривожланиб, аксари боғ ичкарисидаги синчқори енгил қурилмалар (К. лар) устун, айвон ва болохонали, зебу зийватли, ҳашаматли, кўркам иморатлари б-н кўзга ташланган. Амир Темур бунёд этган боғлар ичидаги Кўшклар шаклу шамойили билан меъморий тараққиётда янги давр очган. Самарқанд атрофида бунёд этилган (14—16 а. ларда) боғ-роғлар ичидаги Кўшклар ҳақида тарихий манбалар аниқ маълумот беради. Самарқанддаги Кўксарой, Шаҳрисабздаги Оқ саройни Бобур К. лар қаторига киритган. Кўшк меъморлиги Туркия, Хитой, Япония ва б. мамлакатларда кенг тадбиқ этилди. Европага ҳам Шарқ орқали («киоск шаклида») кириб келган.
Пўлат Зоҳидов.