НАВО

НАВО (форс. — куй, оҳанг) — Ўн икки мақом тизими ҳамда Шашмақом таркибидаги учинчи мақом. Шашмақомдаги Навонинг чолғу қисмлари Таснифи Наво, Таржеи Наво, Гардуни Наво, Нағмаи Орази Наво, Мухаммаси Наво, Мухаммаси Баёт, Мухаммаси Ҳусайний, Сақили Наво деб аталади. Улар муайян куй мавзулари ва доира усуллари негизида яратилган. Навонинг ашула бўлими 2 гуруҳ шўъбаларга бўлинади. Биринчи — Сарахбори Наво (2 таронаси б-н), Талқини Баёт (таронаси б-н), Насри Баёт (2 таронаси б-н), Орази Наво (3 таронаси б-н), Ҳусайний Н. деб номланувчи шўъбалар ҳамда Уфари Баёт (Супориши б-н) қисмларидан ташкил топади. Улар навбатма-н-вбат туркум тарзида турли доира усулларида айтилади. Иккинчи гуруҳ шўъбалар — Савти Наво, Мўғулчаи Наво ва Мустазоди Наво деб юритилади. Уларнинг ҳар бири Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар каби шохобчалардан тузилган. Наво шўъбалар шакли анча мураккаб бўлиб, даромад, миёнхат, дунаср, авж ва туширим тузилмаларидан ташкил топади. Навонинг шўъбаларида, асосан, Ораз ва Бает намудларидан авж сифатида фойдаланилган.

Наво мақомининг кўп ашула (маё, Баёт шўъбалари асосида яратилган Баёт — 1, 2, 3, 4,

5) ва чолғу (сурнай, танбур, дутор) йўллари мавжуд. Р. Глиэр, Т. Содиқов («Лайли ва Мажнун» операси), А. Козловский («Улуғбек» операси ва б.), М. Бурҳонов («Алишер Навоийга қасида»), М. Ашрафий («Дилором» операси), М. Маҳмудов («Наво» симфонияси) ва б. композиторлар Н. йўлларидан унумли фойдаланишган. Наво атамаси ва шу номли мумтоз мусиқа асарлари тожик, туркман, уйғур, эрон, озарбайжон, араб, турк халқлари мусиқа меросида кенг ўрин олган.

Равшан Юнусов


Кирилл алифбосида мақола: НАВО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАЁТ
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты