НАМАНГАН ТЕАТРИ, Алишер Навоий номидаги давлат мусиқали драма театри — дастлабки театрлардан бири. 1931 й. 15 июнда «Интилиш» (А. Султонов) спектакли билан очилган. Профессионал театр жамоасининг асосини маҳаллий мактаб ва техникумларнинг ўқитувчилари, ҳаваскорлик драма тўгараги қатнашчилари ташкил этган. Труппанинг бади-ий рахбари ва театр ташкилотчиси Раззоқ Ҳамроев (Н. Розиқий б-н) бўлган. С. Отахонов, Б. Эминов, А. Тошбоев, А. Тўрахонов, X. Шарипов, Н. Исҳо-қов, кейинроқ М. Азизова, Т. Жаъфарова, С. Раҳмонов, М. Дадабоев, Т. Со-диқов ва б. театрнинг дастлабки ижодкорларидир. 30-й. лар театр учун саҳна санъатини эгаллаш йўлидаги ўзига хос мактаб йиллари бўлди. Бу даврда саҳналаштирилган «Ҳужум» (В. Ян, Чўлпон), «Маликаи Турандот» (К. Гоцци), «Ҳалима» (Ғ. Зафарий) каби спектакллар бадиий йўналишига кўра кўпроқ ташвиқот харак-терида эди. 30-й. ларнинг ўрталарида жамоанинг ижодий фаолиятида маълум бурилиш ясалди. А. Турдиев, Р. Ҳамроевнинг актёрлар билан ижодий ҳамкорлиги самарали натижа берди ва «Гулсара», «Номус ва муҳаббат» (К. Яшин), «Рустам» (У. Исмоилов), «Отсиз» (А. Мажидий), «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Бой ила хизматчи» (Ҳамза) каби спектакллар яратилди. Актёрлар образ яратишда қолип ва бир хилликни бартараф этиб, аста-секин қаҳрамонлар ички дунёсини очиш санъати, инсон хусусиятларини тасвирлаш маҳоратини эгаллаб бордилар.
1936 й. театр илк бор Тошкентга гастролга келади, «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Рустам», «Аршин мол олон» каби спектакллари пойтахт томошабинлари томонидан ижобий баҳоланди.
2-жаҳон уруши йиллари театр ижодий труппаси «Қурбон Умаров», «Фронт бўйлаб буйруқ», «Бургутнинг парвози», украин театри актёрлари билан хамкорликда Гулак-Артёмовскийнинг «Запорожьелик Дунай ортида» номли ҳажвий операсини саҳналаштирдилар.
Урушдан кейинги йиллар театр репертуари кенгайди. Ижодий кўтаринкилик, репертуар мустақиллигига эришишга актёрлик махрратини ўстиришга интилиш сезилди. Айникса, 50-й. ларнинг 2-ярмида А. Хачатуров бош реж. этиб тай-инлангач, жамоада узлуксиз иш олиб борилиб, оригинал репертуар, спектакль саҳналаштиришда ифодавийликнинг янги қирраларини излаш, саҳна безакларини янгилаш устуворлик қилди. Айнан шу даврда ўзбек драматургияси билан театрнинг узаро боғланиш жараёни кучайди. «Юрак сирлари» (Б. Раҳмонов), «Оғриқ тишлар» (А. Қаҳҳор), «Чин муҳаббат» (О. Ёқубов), «Хуррият» (Уйғун), «Туғма доғ» (С. Қрриев) каби спектаклларда давр муаммолари, халқ ҳаёти ва унинг меҳнатини аниқ тасвирлашга интилиш асосий вазифага айланди. 1957 й. Тошкентга булган гастролида театр маданиятининг анча юксалганлиги, репертуарнинг жанр жиҳатидан ўсганлиги, актёрлик ансамблининг яхлитлиги кузга ташланди. Театр ривожига ўша даврда М. Азизова, О. Тожибоева, Т. Назарова, М. Убайдуллаев кабилар муносиб ҳисса қўшдилар.
1963 й. театр мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилгач, театрнинг ўзига хос репертуарини шакллантириш ҳаракатлари натижаси ўлароқ «Тошболта ошиқ» (Ҳ. Ғулом; М. Левиев), «Нурхон», «Гулсара» (К. Яшин; Т. Жалилов). «Алпомиш», «Тохир ва Зухра» (С. Абдулла), «Гули сиёҳ» (С. Жамол), «Ҳали-ма» (Ғ. Зафарий, Т. Тула), «Лайли ва Мажнун» (Ш. Хуршид) каби мусиқали драмалар театр репертуаридан урин олди. Мусиқали драмалар билан бир каторда «Ўликлар кечирмайди» (Ў. Умарбеков), «Уфқ» (С. Аҳмад), «Каса Маре» (И. Друцэ) сингари драматик спектакллар ҳам қўйилди. Кейинроқ «Юсуф ва Зулайҳо» (Ҳ. Саъдулла; Д. Соаткулов), «Ўн учинчи раис» (О. Абдуллин), «Ёввойи фаришта» (А. Коломийц), «Темир хотин» (Ш. Бошбеков) каби ижтимоий мавзудаги асарлар муваффақият билан саҳналаштирилди. Шу даврда театрда ижод қилган Ҳ. Охунова, М. Исомиддиновларнинг хизматлари катта бўлди.
Мустақилликдан кейин театр фаолиятида янги давр бошланди. 90-й. ларнинг ўрталарида театрни Карим Йўлдошев бошқарди. Мустақил репертуар танлаш, мавзу ва жанр диапазо-нининг кенгайиши кўзга ташланди. Бу даврда театр спектакллари ватан та-рихи ёритилган, замонавий мавзу акс этган асарлар ҳамда жаҳон классикасидан иборат бўлди: «Машраб» (А. Турсун), «Ёр истаб» (Ҳ. Шарипов), «Кашмир қўшиғи», «Алпомишнинг ўқ-ёйи» (А. Жаббор), «Усмон Носир қаерда?» (А. Аъзамов), «Кирол Лирнинг набиралари» (У. Шекспир, А. Пушкин, М. Булгаков) ва б. театрнинг сўнгги йиллардаги энг яхши спектаклларидир.
Ўзбекистон халқ артистлари М. Убайдуллаев, У. Нуралиев; О. Тожибоева, К. Расулова, М. Раҳмонов, В. Сайдалиев каби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, шунингдек, С. Саримсоқова, С. Омонов, М. Ниёзов, М. Фахриддинова, X. Мадраҳимова, У. Мирзаев, А. Тожибоев, А. Каримова, М. Абдуллаева ва б. актёрлар театрнинг ҳозирги кундаги етакчи ижодкорларидир.
Муҳаббат Тўлахўжаева.