НАМИБИЯ (Namibia), Намибия Республикаси (Republic of Namibia) — Африканинг жан.-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майд. 825,4 минг км2. Аҳолиси 1,8 млн. киши (2002). Пойтахти — Виндхук ш. Маъмурий жиҳатдан 13 туман (district)ra бўлинади.
Давлат тузуми. Намибия — республика. Амалдаги конституцияси 1990 й. 9 фев. да қабул қилинган, унга кейинчалик тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1990 й. дан Сэм Нуйома). Конституцияга биноан у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади, яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Аммо конституцияга 1998 й. да киритилган тузатишга мувофиқ Сэм Нуйома учун президент лавозимида бўлиш муддатини чеклаш бекор қилинди. Конун чиқарувчи ҳокимият — икки палатали парламент (Миллий ассамблея ва Миллий кенгаш). Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади. Президент бош вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлайди.
Табиати. Намибиянинг қирғоқ чизиғи текис. Ер юзасининг аксари қисми бал. 900—1500 м ясситоғлик бўлиб, дарё водийлари ва тектоник ботиклар мавжуд. Энг баланд жойи 2600 м (Брандберг тоғи). Ясситоғликнинг шарқий ва шим. чеккалари қия, ғарбий чеккаси эса соҳил бўйи текислиги — Намиб чўлига тик тушган. Намибиянинг маркази ва жан. даги кенг букилма қуйи кембрий ётқизиқлари б-н тўлган. Фойдали қазилмалардан мис, германий, қўрғошин-ванадий, марганец, қалай, вольфрам конлари бор. Олтин, кумуш, уран рудалари, олтингугурт, рух, соҳилдан ва денгизнинг соҳилга яқин қисмидан олмос хдм қазиб олинади.
Иклими тропик, жуда қуруқ. Энг иссиқ ойи — янв. нинг ўртача т-раси 18— 27°, энг салқин ойи — июлники 12—16°. Йиллик ёғин соҳилда 10—15 мм, шим.шарқида 500 — 700 мм. Кўпгина дарёларида фақат ёмғир ёққан вақтда сув оқади. Йирик дарёлари: Оранж, Замбези ва Кунене. Намибия ҳудудининг кўп қисмида тропик чўл ва қизғиш қўнғир тупроқ. Намиб чўлида ўсимлик жуда сийрак. Ясситогликлар ксерофит бутазорлар билан қопланган. Баландроқ жойлар чала чўл ва чўл саваннасидан иборат. Ҳайвонлардан эндемик кемирувчилар, ҳашаротхўрлар, найтиш яшайди. Виверралар, кийик, сиртлон учрайди. Ҳайвонларнингайрим турлари фақат миллий боғлар ва қўриқхоналарда сақланиб қолган, миллий боғларнинг энг каттаси — Этоша миллий боғи.
Аҳолиси. Намибия туб жой аҳолисининг аксари қисми банту тиллари оиласига мансуб элатлардан иборат. Готтентот, тоғлик дамара ва бушменлар ҳам яшайди. Европаликлар аҳолининг 7%ни ташкил этади. Расмий тили – инглиз тили. Ахрлининг 90% христианлар, қолган қисми маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Шахар аҳолиси 25%. Йирик шаҳарлари: Виндхук, Уолфиш-Бей, Цумеб, Китмансхуп, Очиваронго.
Тарихи. Қадим замонларда Намибия ҳудудида овчилик ва ёввойи дарахт меваларини териш билан шуғулланувчи бушменлар, кўчманчи чорвачилик билан шуғулланувчи готтентотлар ҳамда тоғлик дамаралар яшаган. Тахм. 16-а. дан Намибия ҳудудига бантулар (гереро, амбо, каванго, йейе, тсвана ва б.) кириб кела бошлади. Герероларнинг асосий машғулоти чорвачилик бўлган. 18-а. охирларида уларни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи амболар жан. га суриб юборди. Намалар билан тоғлик дамаралар (готтентотларнинг бир гуруҳи) эса мамлакат жан. да ўрнашиб олди. 19-а. бошларида Кап мустамлакасидан кўчиб келган орламлар кўпгина гереро қабилаларини ўзларига бўйсундириб олди. Ҳоз. Намибия соҳилига дастлаб 1484 й. да португал денгизчилари келиб тушганлар, шундан сўнг бир неча асргача европаликлар бу ерлар б-н деярли қизиқмаганлар. Фақат 1802 й. дан инглизлар Оранж дарёсидан шим. роқда ўзларининг даст-Виндхук шаҳри кўчаларида. лабки миссияларини туздилар. 1878 й. да Буюк Британия Окаханжада қалъа қуриб, Уолфиш-Бей атрофини ўз мулки деб эълон қилди. 1884 й. да Германия Н. ҳудудини Германия Жан.-Ғарбий Африкаси (ЖҒА) номи билан ўзининг протекторатига айлантирди. Мус-тамлакачилар ўз ҳукмронлигини ўрнатишда африкалик қабила бошлиқларининг ўзаро адоватидан фойдалан-дилар. Готтентот, мбандеру ва коуа қабилалари мустамлакачиларга энг кўп қаршилик кўрсатдилар. 1 – жаҳон уруши даври (1914—18)да ЖҒАни Жанубий Африка Иттифоқи (ЖАИ) босиб олди. Урушдан кейин у Миллатлар Лигаси ихтиёридаги мандатлар таркибига ки-ритилди. 1920 й. да ЖҒАни бошқариш мандати ЖАИга берилди. Шу вақтдан ЖАИдаги ирқий тартиблар ЖҒАга ҳам жорий бўлди. 1925 й. да ЖҒАда Қонун чиқарувчи ассамблея тузилиб, депутатликка фақат оқ танлилар сайланди. 2-жаҳон уруши (1939—45)дан кейин барча мандат ҳудудлари БМТнинг халқаро васийлиги таркибига киритилишига қарамай, ЖАИ (1961 й. дан – ЖАР) ЖҒАни БМТ васийлигига беришдан бош тортиб келди. 1949 й. да эса бу ҳудудни ЖАРнинг вилояти деб эълон қилди. 1946 й. дан ЖҒА масаласи БМТнинг турли органларида муҳокама қилиниб, ЖАРнинг ЖҒАга нисбатан мустамлакачилик сиёсати қораланди.
1966 й. да Бош Ассамблея қабул қилган резолюцияда ЖҒА халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ва мустақилликка бўлган ҳуқуқлари қайд қилин-ди, ЖҒАни бошқариш учун ЖАРга берилган мандат бекор қилиниб, бундан кейин бу ҳудудни бошқариш БМТга юклатилди. 1967 й. да ЖҒАни бошқариш учун БМТнинг махсус Кенгаши тузилди ва комиссар тайинланди (аммо 1990 й. гача Намибияни ЖАР бошқарди). 1968 й. да БМТ Бош Ассамблеяси ЖҒА халқ-ининг истагини ҳисобга олиб, ЖҒА но-мини Намибия деб аташ тўғрисида қарор қабул қилди ва БМТга аъзо давлатларни намибиялик ватанпарварларга ёрдам беришга даъват этди.
1960 й. да тузилган СВАПО , (Жан.Ғарбий Африка халқ I ташкилоти) туб жой аҳолининг миллий озодлик ҳаракатига бошчилик қилди. 70-й. ларнинг охирларидан бу ташкилотнинг фаоллиги кучайди. У Н. га дарҳол мустақиллик берилишини ва демократик халқ ҳукумати тузилишини талаб қилди. Ниҳоят, 1990 й. 21 мартда Намибия мустақил деб эълон қилинди ва Н. Республикаси деб юритила бошлади. Намибия — 1990 й. дан БМТ ва Африка Бирлиги ташкилоти аъзоси. 1991 й. 25 дек. да ЎзР суверенитетини тан олган. Миллий байрами — 21 март — Мустақиллик эълон қилин-тан кун (1990).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Жан.-Ғарбий Африка халқ ташкилоти (СВАПО), партия, 1960 й. да асос солинган; Турихалле демократик альянси, партия, 1977 й. да тузилган; Демократлар конгресси, партия, 1999 й. да ташкил этилган; Бирлашган демократик фронт, 1989 й. да тузилиб, 1993 й. да партияга айлантирилган. Намибия ишчилари миллий иттифоқи касаба уюшма бирлашмаси, 1971 й. да тузилган.
Хўжалиги. Намибия кончилик саноати ривожланган аграр мамлакат. Кончилик саноати Намибия иктисодиётининг негизидир. Ялпи ички маҳсулотда кончилик саноати 21,6%, қ. х. ва балиқчилик 15,4%, қайта ишлаш саноати 6,2%ни ташкил этади. 20-а. нинг 90-й. ларида ҳар йили салкам 800 минг карат олмос, 1600 кг олтин, 90 т дан зиёд кумуш, 72 минг т рух, 33 минг т мис, 35 минг т қўрғошин, шунингдек, кўп миқдорда уран рудалари, калай, марганец, вольфрам, ванадий, олтин-гугурт қазиб олинди. Рангли металлургия корхоналари қурилган. Йилига ўртача 1 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Виндхук, Цумеб ва УолфишБейда йирик иссиклик электр ст-ялари бор. Кунене дарёсида 320 МВт кувватга эга бўлган ГЭС қурилган.
Кончиликка боғлиқбўлмаган и. ч. саноати унчалик яхши ривожланмаган. Четдан келтирилган қисмлардан машина ва ускуналар йиғадиган з-длар, ёғочсозлик корхоналари, балиқ уни ва консервалари ишлаб чиқариладиган з-длар, тюлень ёғини қайта ишлайдиган ф-ка, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари мавжуд.
К-х. да механизациялашган йирик товар фермер (асосан, чорвачилик) хўжаликлари устун. Қоракўлчилик асосий ўринни эгаллайди. Қорамол хам боқилади. Мамлакат ҳудудининг 46% ўтлоқ ва яйловлар билан банд. Ерларнинг атиги 1% сунъий суғоришсиз экин экишга яроқли. Буғдой, маккажўхори, тариқ, супурги, сабзавот етиштирилади. Денгиз бўйи аҳолиси балиқчилик билан шуғулланади.
Темир йўллар уз. 2,4 минг км, автомобиль йўллари уз. 41,9 минг км, шундан қаттиқ қопламали йўллар — 4,5 минг км. Денгиз портлари: Уолфиш-Бей, Людериц. Виндхук яқинида халқ-аро аэропорт бор. Ўз маҳсулотининг экспорт қилинади. Саноат ва истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжнинг 80% импорт ҳисобига қондирилади. Четга минерал хом ашё (олмос, уран, турли металлар), чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, гўшт консервалари, балиқ) чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ус-куна, кенг истеъмол моллари, қурилиш материаллари келтиради. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: ЖАР, Буюк Британия, АҚШ. Пул бирлиги — Н. доллари.
Замонавий тиббиёт ва маориф тизимлари эндигина йўлга қўйила бошлади. Виндхукда Техника коллежи бор. Ил-мий муассасалари: Виндхукда Илмий жамият, Меъморлик ин-ти, Уолфиш-Бейда Экология тадқиқоти департаменти, Виндхукда қ. х. департаменти. Виндхукда халқ кутубхонаси, Архив ва унинг кутубхонаси, Давлат музейи, Свакоп-мунд ва Людериц ш. да музей бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Намибияда нашр этиладиган асосий газ. ва жур. лар: «Альгемайне цайтунг» («Умумий газета», немис тилида чиқадиган кундалик кечки газ., 1915 й. дан), «Намиб тайме» («Намиб вақти», инглиз, немис, африкаанс ва пор-тугал тилларида ҳафтада 2 марта чикадиган газ., 1958 й. дан), «Намибиан» («Намибиялик», инглиз тилида чика-диган газ., 1985 й. дан), «Нью ира» («Янги давр», инглиз тилида ҳафтада 2 марта чиқадиган ҳукумат газ.), «Републикейн» («Республикачи», африкаанс, инглиз ва немис тилларида чиқадиган кундалик газ., 1977 й. дан), «Намибия тудей» [«Бугунги Намибия», икки ҳафтада 1 марта Луанда (Ангола)да чика-диган жур., 1977 й. дан], «СВАПО информейшн буллетин» («СВАПО ахборот бюллетени», ойига 1 марта чикали). Намибия ахборот агентлиги (НАМПА) 1987 й. да ташкил этилган. Намибия радиоэшиттириш корпорацияси, радиоэшиттириш ва телекўрсатув маҳкамаси, 1979 й. да тузилган.
Халқ санъати. Намибия ҳудудидан қад. қоя расмлари топилган. Улар маъдан бўёқлар б-н ёки ўйма усулда бажарилган. Бир неча минг йиллар аввал бушменлар ва уларнинг аждодлари чизган бу расмларда хилма-хил ҳаётий воқеалар (ов ва жанг манзаралари, диний маросимлар, афсона қаҳрамонларининг ишлари) тасвирланган. 1907 й. да Брандберг тоғи яқинидаги Маак ғоридан топилган қоя нақши жаҳонга машҳур бўлиб, мил. ав. 2-минг йилликнинг ўрталарига мансублиги аникланди ва у «Оқ аёл» деб номланди. Намибияда анъанавий турар жойлар ибтидоий (доира шаклидаги деворлари ўт, шох-шабба, ҳайвон терилари билан ёпилган) чайлалардан иборат. Чайла ўртасига устун қўйилиб, томи похол билан ёпилади. Намибияда бадиий хунармандчилик (кулолчилик, каштачилик), металлдан қурол, зеб-зийнат (тақинчоқ ва ҳ. к.) ясаш кенг тарқалган.