НАСЛ АЛМАШИНИШИ

НАСЛ АЛМАШИНИШИ — организмларнинг ҳаётий циклида улар авлоди (насли, ҳаётий гуруҳлари)нинг қонуний алмашиниб туриши.

Ҳайвонларда Насл алмашиниши бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бир ҳужайралиларга хос бўлган бирламчи Насл алмашинишида жинсий генерация жинссиз кўпаядиган ҳужайра (агамета)лар билан алмашиниб туради. Мас, фораминифераларда алмашиниб турадиган насл жинсий ва жинссиз индивидлар, яъни гамонт ва агамонтлардан иборат. Гаметалар ҳосил бўлишидан олдин мейоз рўй бергани учун жинсий авлод ва гаметалар гаплоид, зигота ва агамонтлар диплоид бўлади. Қуёшлилар ва айрим хивчинлиларда мейоз гаметалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлгани туфайли, фақат жинсий ҳужайралар гаплоид бўлади. Худди шунга ўхшаш хусусиятлар кўп ҳужай-ралилар учун ҳам хос. Иккиламчи Насл алмашиниши гетерогония ва метагенез шаклда боради. Гетерогония нормал жинсий кўпайишнинг партеногенез б-н, метагенез эса жинсий ва жинссиз кўпайишнинг галланиб туришидан иборат. Гетерогония сўрғичлилар, айрим тўгарак чувалчанглар, бошайлангичлилар, бўғимоёкдилар; метагенез крбикдилар ва бўшлиқичлилар учун хос. Бўшлиқичлиларнинг жинсий насли эркин яшовчи медузалар, жинссиз насли эса ўтроқ полиплардан иборат.

Ўсимликларда Насл алмашиниши гаплоид жинсий, яъни гаметофит ва диплоид жинссиз, яъни спорофит насли билан алмашиниб туришидир. Гаметофит (гаметалар ҳосил қилувчи бўғин) бир жинсли (айрим қўнғир сувўтлар, ҳар хил спорали папоротниклар, плаунлар, уруғли ўсимликлар) ёки икки жинсли (сфагнум, тенг спорали папоротниклар, плаунлар) бўлади. Спорофитнинг спо-рангийларида метоз орқали гаплоид споралар ҳосил бўлади. Споралардан яна жинсий бўғин гаметофит ўсиб чиқади. Изоморф Насл алмашинишида гаметофит ва спорофит бир хил (яшил, қўнғир ва кўпчилик қизил сувўтларда), гетероморф Насл алмашинишида гаметофит ва спорофит ҳар хил (юксак ўсимликларда) тузилган. Сувўтларда Насл алмашинишининг иккала хили ҳам учрайди. Шундай қилиб, изоморф Насл алмашинишида ҳар бир ўсимлик тури икки хил (гаметофит икки жинсли бўлганида) ёки уч хил (гаметофит айрим жинсли бўлганида) алоҳида яшовчи индивидлардан иборат (айрим яшил, қўнғир ва кўпчилик қизил сувўтлар). Гетероморф Насл алмашинишида гаметофит ва спорофит муста – қил ривожланади (ламинария, тенг спорали папоротниклар, плаунлар, қирқбўғимлар) ёки улардан бири ик-кинчиси ҳисобига ривожланади (йўсинлар, уруғли ўсимликлар). Гетероморф Насл алмашинишида, одатда, бир бўғин (кўпинча спорофит) иккинчисидан устунлик қилади. Юксак ўсимликларда гаметофит линияси бўйича эволюция фақат йўсинларда кузатилади. Уларда спорофит кўсакча куринишида урғочи гаметофитнинг учки қисмида ҳосил бўлади. Қолган барча юксак ўсимликлар эволюцияси спорофит линияси бўйича давом этган. Уларда спорофит барг ва пояли ўсимлик бўлиб, яхши ривожланган. Гаметофит эса кичик, қисқа умр кўрадиган алоҳида ўсимтадан (тенг спорали папоротниклар, плаунлар, қирқбўғимлар) ёки спорофит хисобидан ривожланадиган микроскопик ҳосиладан иборат (ҳар хил спорали папоротниклар, плаунлар, очиқ уруғлилар, гулли ўсимликлар).


Кирилл алифбосида мақола: НАСЛ АЛМАШИНИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ҲУЖАЙРА НАЗАРИЯСИ
МЕЙОЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты