НАСОС

НАСОС — суюқликни босим остида сўриш ва ҳайдаш, газларни сиқиш ёки сийраклантириш, сочилувчи жисмларни сўриш ва ҳайдаш учун ишлатиладиган қурилма (гидравлик ёки пневматик машина, аппарат ёки асбоб). Суюкдикларни босимсиз ҳаракатлантириш учун мўлжалланган қурилмалар сув кўтариш машиналари деб аталади. Насоснинг асосий параметри — маълум вақт ичида (вақт бирлигида) ҳайдаладиган сув, газ ёки ҳаво миқдори. Баъзан Насослар учун босим (Р ва Я), истеъмол қуввати N ва ф. и. к. ҳам муҳим.

Қадимда ҳам Насос яратишга уринилган. Mac, қадимги Ўрта Осиё ҳудудида чархпалаклар ёрдамида сув чиқаришган. Юнон механиги Ктесибий ўт ўчириш учун мўлжалланган биринчи Насосни ихтиро қилган. 18-а. бошларига қадар, асосан, сув кўтариш машиналари ишлатилган. Буғ машинаси яратилгандан сўнг уларнинг ўрнини аста-секин Насос эгаллай бошлади. 18-а. охирларида поршенли Насос таррақиёти жадаллашди. 19-а. ўрталарида поршенли буг Н. лари кенг ишлатила бошлади. Шу даврда парракли Насос хам пайдо бўдди. 20-а. 20—30-йилларидан бошлаб, баъзи соҳаларда поршенли Насос ўрнига марказдан қочма, ро-торли Насослар ишлатила бошлади.

Насос тараққиётининг иккинчи йўналиши айланувчи (роторли) Насос яратилишидан бошланади. 17-а. бошида яратилган икки роторли Насос ҳозирги тишли ғилдиракли Насосга ўхшайди. Кей-инчалик роторли Насоснинг бошқа хиллари пайдо бўлди. Немис муҳандиси С. Хинс 1920 й. марказдан қочма қурил-ма деб аталган биринчи сўрувчи уюр-ма Насосни таклиф қилди.

Суюкликни ҳайдашда марказдан қочма кучдан фойдаланиш ғоясини 15-а. да Леонардо да Винчи илгари сурган. 17-а. бошида француз муҳандиси Бланкано сув чиқарадиган оддий марказдан қочма Насосни ясаган. Иссиқлик двигатели ва электр двигатели пайдо бўлгандан сўнг марказдан қочма Насос кенгроқ қўлланила бошлади. 19-а. охири ва 20-а. бошларида парракли ва бурилма куракли Насослар яратилди.

Суюкликни босим остида ҳайдашнинг учинчи йўиалиши — Н.-аппаратлар яратишдан иборат бўлади. Юнонистонда қиздирилган ҳаво ёки сув буғи ёрдамида идишдаги сувни сиқиб чиқарадиган қурилма яратилган. Сувни ҳайдашда сиқилган хаводан фойдаланиш ғояси 20-а. да амалга оширилган. Н.-аппаратларнинг хилларидан бири — сув оқимли Насос ; уни инглиз олими Д. Томпсон 1852 й. да таклиф қилган. У сув ва ҳавони сўриш учун ишлатилган. Кейинчалик сувли эжектор, буг-сувли эжектор ва б. тарзидаги Насослар яратилди, қудуқлардан сув чиқарадиган гидропневматик сув чиқаргич таклиф килинди. 20-а. бошларида магнитгидродинамик Насос ларнинг яратилиши Н.-аппратларни такомиллаштириш йўналишларидан бирига айланди. Атом энергетикасининг тараққи-ёти муносабати билан 20-а. 50—60-й. ларидагина бундай Насослар кенг қўлланила бошлади.

Насос, асосан, парракли, уюрма ва ҳажмий хилларга, булар эса яна бир неча турларгабўлинади. Парракли Насос двигатели ғилдиракни айлантирганда парраклари суюқлик оқимига таъсир қила-ди ва уни ҳаракатлантиради. Парракли Насоснинг марказдан қочма, диагонал ва (ўқавийўқ бўйлаб ҳайдайдиган) хиллари бор. Булар суюкликни сўриш хусусиятига эга бўлмагани учун уларни юргизиб юборишда сўриш трубаси ва ғилдиракка суюқлик қуйилади. Парракли Насос 1 — 2500 м сув устунига тент босим керак бўлган жойларда ишлатилади. Ф. и. к. — 90 — 92%. Уюрма Насосда двигатель энергияси уюрма ҳосил қилади; уюрма суюкликни илаштириб, ҳаракатла-нишга мажбур қилади. Уюрма Насос қовушоқлиги кам суюқликларни ҳай-даш учун қуввати бир неча кВт дан ошмайдиган стационар ва кўчма қурилмаларда ишлатилади. Босими парракли Насосга қараганда 2—10 марта ортиқ, ф. и. к. – 25 – 50%.

Ҳажмий Насосда суюқлик Насоснинг берк бўшлиғидан қувурларга поршень (плунжер), шестерня, винт, кулачок ва б. таъсирида ўтказилади. Насосга кираётган ва ундан чиқаётган суюқликнинг солиштирма энергиялари фарқи босим дейилади. Ҳажмий Насоснинг поршенли (плунжерли), мембранали, роторли ва б. хиллари бор. Прошенли Насосда суюқлик иш камералари ҳажмининг ўзгариши ҳисобига ҳаракатланади. Роторли Насос шестерняли, пластинкали ва б. хилларга бўлинади. Насослар сув таъминоти тизимларида, нефть чиқариш, нефть махсулотлари ва газларни ҳайдашда, кема ва гидропресс қурилмаларида, автомобилларда, биноларни шамоллатишда ҳамда техниканинг бошқа соҳаларида кенг қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: НАСОС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
ЭРОН
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты