НАФАС

НАФАС, нафас олиш — организмга кислород кириб, ундан карбонат ангидрид (СО2) чиқиб кетиши, шунингдек, ҳужайра ва тўқималарда кислород ёрдамида кечадиган органик моддаларнинг оксидланиш-қайтарилиш реакциялари натижасида организм ҳаёт фаоли-яти учун зарур бўлган энергия ажралиб чиқишидан иборат жараёнлар мажмуи.

Бир ҳужайрали жониворлар ва тубан ўсимликлар Н. олишидаги газ алмаши-нуви ҳужайралар сирти орқали, юксак ўсимликларда бутун танадаги ҳужайралараро қобиқ орқали диффузия йўли билан содир бўлади. Тузилишининг мураккаблашиши ва тана ҳажмининг катталашиб бориши билан Нафас олиш вазифаларини ўтовчи махсус тузилма ёки аъзолар ҳамда қон айланиш системаси ривожлана боради, бу системада О2 ва СО2 ни боғлаш ва ташиш хусусиятига эга бўлган қон ва лимфа айланиб юради.

Ҳашаротларда ҳаво найчалари — тра-хеялар, баликларда — жабралар Нафас аъзолари ҳисобланади. Қуруклик ва сувда яшайдиган ҳайвонлар ўпка билан бирга тери орқали ҳам нафас олади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамда ташқи Нафас маҳсус нафас аъзоларида, тўқима нафаси эса тўқима ва ҳужайралардаги оксидланишқайтарилиш реакцияларида амалга ошади.

Баликлар, сувда ва қуруқликда яшовчиларда оғиз туби мускулларининг ҳаракати туфайли жабра ва ўпкага ҳаво киради. Қушлар, сут эмизувчилар ва одамда нерв системасини уйғунлаштирадиган Нафас мускуллари (асосан, диафрагма ва қовурғалараро мускуллар)нинг биртекис қисқариши ташқи Нафасни таъминлайди. Бу мускуллар қисқарганда кўкрак қафасининг ҳажми катталашиб, ўпка кенгаяди, бунда атмосфера босими ўпка ичидаги босимдан фарқ қила-ди ва ўпкага ҳаво киради (нафас олиш — инспирация). Нафас чиқариш (э с к – пирация) пассив (нафас олиш фа-засида чўзилган кўкрак қафасининг пучайиши ҳисобига) ва фаол (баъзи мускулларнинг қисқариши йўли б-н) амалга оширилади. Бир гал нафас олишда ўпкага кирадиган ҳаво миқдори Нафас ҳажми деб аталади.

Сут эмизувчилар ва одамда газ алмашинуви, асосан, ўпка альвеолаларида содир бўлади ва қонга О2 нинг фақат 2%и тери орқали тушади. Ўпка орқали бир дақиқада ўтувчи ҳаво миқдори — минутлик нафас ҳажми (МНҲ) деб юритилади. Одам тинч турганда бу кўрсаткич 5—8 л/ мин, жисмоний иш қилганда эса 100 л/ мин ва ундан ортиқроқ чиқиши мумкин. Альвеоляр ҳаво ва веноз қон (ўпка капиллярларидаги) орасидаги газ алмашинуви О2 (60—70 мм симоб уст.) ва СО2 (7 мм симоб уст.) парциал босимларнинг ҳар хиллиги туфайли альвеола-капилляр мембрана (одамда мембрананинг умумий юзаси қарийб 90 м2) орқали амалга ошади, О2 қонда гемоглобин моле-куласига боғланиб ташилади. Етиб борган жойида О2 тўқимага ўтади, бу жа-раён артериал кон (100 мм симоб уст.) ва тўқималардаги (0—40 мм симоб уст.) номутаносиб парциал босим ҳисобига юз беради. СО2 ҳам тўқимадаги қонга ва қондан альвеолаларга парциал босимнинг ўзгаришлари ҳисо-бига утади: тўқималарда 60 мм атрофида, веноздаги қонда — 47 мм, альвеолаларда 25 мм симоб уст. СО2нинг 80%и қонга ишқорий металлар (бикарбонат), кам қисми эса гемоглобин билан бириккан ҳолда (карбгемолобин) бўлади. Газ алмашинувининг жадаллиги Нафас коэффициенти билан таърифланади. Ҳайвонлар ва одамларда бош мия пўстлоғи, буйрак, юрак тўқималарининг О2 га эҳтиёжи катта.

Нафас марказий нерв системаси томонидан идора этилади. Нафас олиш мускулларининг рефлектор қисқаришини таъминловчи ҳаракат нервларининг ядролари орка мия кулранг моддасининг оддинги шохларида жойлашган. Нафас олиш ва чиқиришнинг биртекис ишлашини, узунчоқ мияда жойлашган Нафас маркази (НМ) таъминлайди. Миянинг «Вароли кўприги»да пневмотоксик марказ мав-жуд бўлиб, у НМ б-н бирга Нафас жара-ёнини бошқаради. Нафас назоратида қондаги СО2 миқдорининг аҳамияти катта, бу миқдорнинг ошиши мускуллар қисқаришини кучайтиради ва МНҲни оширади, натижада организмдан ор-тиқча СО2 чиқарилади. Уйқу артерияларида рецепторлар мавжуд бўлиб, улар қоннинг кимёвий таркибини назорат қилиб боради ва НМга қондаги О2 ҳамда СО2 миқдорининг ўзгариши тўғрисида ахборот беради. Узунчоқ миянинг сиртқи қисмида жойлашган хеморецепторлар орқа мия суюклигидаги СО2 миқдорининг ўзгаришини сезади. Нафас назорати нафақат О2 ва СО2 парциал босимини меъёрда ушлаб туришга, балки бу кўрсаткичлар узгаришининг ол-дини олишга ҳам қаратилган.

Ўсимликларнинг ҳамма аъзо, тўқима ва ҳужайралари Нафас олади. Нафас олиш жадаллиги ўсимликнинг турли қисмида турлича. Энг юқори Нафас ёш, тез ўсувчан аъзо ва тўқималарга хос. Бутун ўсимликда энг аввал репродуктив аъзолари, кейин барглари, пояси ва иддизлари Нафас олади. Ёруғликни сезувчи тоғ ўсимликларида Нафас олиш жараёни юқори, соябондошлиларда эса аксинча. ташқи муҳит ҳарорати ошиши билан Нафас олиш кучайиб боради, ҳарорат ҳар 10°га ошганда 2—3 маротаба кўпаяди. Аммо маълум бир энг юқори нуқтага етгач, Нафас сусайиб, 45 — 50°да тўхтайди. Паст ҳароратда ўсимликларнинг Нафас олиши кескин камаяди, ле-кин қишлайдиган ўсимлик аъзоларида Нафас қисман сақланиб қолади. Ўсимликларга механик ва кимёвий омиллар билан таъсир кўрсатилиши натижасида ҳам Нафас кучаяди. Ўсимликлар ўсган сари Н. олиш жадаллиги ўзгариб боради. Қуруқ уруглар жуда паст Нафас олади, уруғлар униб чиққач ва кейинчалик ниҳол ўсиши давомида уларнинг Нафас олиши бир неча минг маротабагача ошади. Ўсимликларнинг фаол ўсиш босқичи тугаши билан тўқималарининг Нафас олиши сусаяди, бу ҳужайра протоплазмасидаги қариш жа-раёнлари билан боғлиқ. Уруғлар ва мевалар пишиши билан Нафас тезлиги камаяди.


Кирилл алифбосида мақола: НАФАС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
БИОЛОГИЯ
ФОТОСИНТЕЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты