НЕГИЗ

НЕГИЗ — сўзнинг шаклини ҳосил қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган тил бирлиги; сўзнинг «ўзак + ясовчи қўшимча» шаклидаги қисми (иш — ўзак, чи — сўз ясовчи қўшимча, демак: ишчи — негиз), ундан кейин қўшиладиган қўшимчалар сўзнинг грамматик шаклини ҳосил қилади. Негизнинг ҳосил бўлиши янги луғавий бирлик билан алоқадор. Ўзбек тилида қўшимчалар ўзакдан кейин қўшиладиган хусусиятга эга бўлганлигидан, Негиз асосан «ўзак + ясовчи қўшимча» шак-лида бўлади, лекин бошқа тиллардан кирган олд қўшимчалар мавжудлиги ва бу қўшимчаларнинг сўз ясовчиларга мансублиги Негизнинг «олд қўшимча + ўзак» (бадавлат), шунингдек, «олд қўшимча + ўзак + ясовчи» (нотинч) шакллари ҳам борлигини кўрсатади. Демак, Негиз морфемаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади, яъни қўшимча ор-қали ўзакдан Негиз яратилади ёки бир Негиздан бошқа Негиз ҳосил қилинади (Мас, темирчилик сўзида темир + чи = бирламчи Негиз, темирчи + лик иккиламчи Негиз ва ясама сўз тушунчалари ўзаро алоқадор, лекин бошқа-бошқа ҳодисалардир. Баъзи адабиётларда асос, ўзак-негиз терминлари ҳам Негиз сўзининг си-ноними сифатида қўлланади.

Неьмат Маҳкамов.


Кирилл алифбосида мақола: НЕГИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ГРАММАТИКА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты