НЕОГЕН СИСТЕМАСИ

НЕОГЕН СИСТЕМАСИ (ДАВРИ), неоген (нео… ва юн. genos — тутилиш, ёш) — Ернинг геологик тарихида охиргидан олдинги даврда ётқизилган тоғ жинслари қатлами. Неоген системаси (д.) кайнозой гуруҳи (эраси)га мансуб бўлиб, палеоген системаси (даври)дан кейин ва ан-тропоген системаси (даври)дан олдин туради. Изотоп солнома бўйича Неоген системаси (д.) 25 млн. йил мукаддам бошланган ва 21,75 млн. йилдавом этган. 1833 й. Италияда инглиз геологи Ч. Лайель томонидан 2 бўлим — миоцен (қуйи) ва плиоцен (юқори)га бўлинган. Дастлаб учламчи системанинг юқори бўлими сифатида ажратилган. Неоген системаси (д.) номи 1853 й. австриялик геолог М. Гёрнесс томонидан таклиф қилинган.

Неоген системаси (д.) ҳамма жойда миоцен ва плиоцен мажмуасига ажратилади. Миоцен денгиз ва гипсли ётқизикдаридан, плиоцен эса гил қум ётқизиқларидан иборат. Апеннин ва Болқон я. о. ларида пли-оценда кўплаб вулкан қатламлари учрайди. Қора ва Каспий денгизлари ўрнида палеоген охирида Дунё океанидан ажралиб қолган ҳавза мавжуд бўлган. Плиоцен бошида Кора ва Азов денгизлари ўрнида Понт, кейинроқ Киммерий кўли бўлган, Каспий денгизи эса кичикроқ ҳавза кўринишида қолган. Плиоцен охирида катта денгиз трансгрессияси бўлиб, у океан билан ту-ташди. Кавказда плиоценнинг калин вулканик қатламлари вужудга келди. Ўрта денгиз серҳаракат ўлкасида Альп, Карпат, Болқон, Атлас, Апеннин, Кичик Осиё, Кавказ, Помир, Ҳимолай каби баланд тоғларнинг ҳосил бўлиши якунланди. Жан.-Ғарбий Осиёда ботиқларда, асосан, континентал ётқизиклар тўпланди. Тинч океан чеккаларида йирик бурмаланиш ўлкалари ҳосил бўлди.

Неоген системаси (д.)нинг денгиз ётқизиқлари Тинч океаннинг бутун чеккалари бўйлаб тарқалган, улар қалин чўкин-дивулканоген қатламларидан иборат. Унинг каттагина қатламлари Марказий Америкадаги оролларда ҳам мавжуд. 1968 й. дан чуқур бурғилаш асосида денгиз ва океан тубининг неоген ётқизиқлари ўрганила бошланди. Тоғларнинг ўсиши тоғлараро ва чекка ботиқларнинг қосил бўлиши билан бирга кечди. Ботиқларнинг букилиши жадаллашиб улар ювилган жинслар билан тўлдирилди. Ер пўсти ҳаракати натижасида чўкиндй қатламлар сиқилиб бурмаланди. Ёриклар бўйлаб ер юзасига чиққан магма лава қатламлари кўринишида вулкан конусларини ҳосил қилган (Апеннин, Кичик Осиё, Болқон я. о. лари, Кавказ). Н. с. (д.) охирида ички денгизлар (Қора, Каспий, Мармар, Тиррен ва б.)нинг чуқур ботикдари вужудга келди. Улар тубининг тузилиши океанларникига ўхшаш. Индонезияда кейинчалик оролларга айланган сув ости грядалари кўтарилди, чуқур сув ости новлари ва сойликлар ҳосил бўлди.

Тинч океан чеккаларида материклар соҳилида тоғ системалари (Кордильера, Анд, Камчатка, Япония, Филиппин, Янги Гвинея) вужудга келди. Марказий Осиёдаги тоғлар ҳам шу даврда қосил бўлди. Айни вақтда Африка ва Осиёда ёриклар бўйлаб Ер пўстининг чуқур рифт ботиқлари ва уларни ўраб турган кўтарилмалар шаклланди. Ёриклар бўйлаб силжиш зилзила ва вулканизмни кучайтирди. Неоген системаси (д.) ётқизиқларининг қалинлиги тоғ олди ва тоғ оралиғи ботикларида бир неча км га етади. Қурғоқчил ўлкаларда гипс, калий ва б. тузларнинг калин катламлари вужудга келган. Антарктидада музликлар Н. с. (д.) бошида, шим. ўлкаларда эса неоген охирида ҳосил бўлган. КаД-бурмаланиш ўлкаларида вертикал тектоник харакатларнинг неогенда фаоллашиши «эпиплатформали орогенез» номини олган.

Органик дунёси. Неоген даври ўсимликларининг кўпгина туркум ва турлари ҳозиргача сакданиб келмоқда. Шим. ярим шарда иклим неоген бошида ҳоз. даврга нисбатан анча илик, ва сернамроқ бўлган.

Сибирда кенг баргли ўрмонлар, Fapбий Европанинг нисбатан шим. кенгликларида пальма, дафна ва б. дарахтлар ўсган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон текисликларида ҳоз. га ўхшашроқдашт ва чўл ўсимликлари Неоген системаси (д.) бошларида ҳам мавжуд бўлган.

Неоген бошларида Европа ҳудудида қурукликдаги фауна кескин янгиланган: халталилар, қад. вахший ҳайвонлар ўлиб битган. Улар ўрнида ҳоз. ҳам яшаб келаётган ҳайвонларнинг аждодлари пайдо бўлган. Шим. ва Шарқий Африкада континентал ётқизиқлар орасидан маймун скелетларининг айрим суяклари топилган.

Ҳашарот ва кемирувчиларнинг янги туркумлари пайдо бўлди. Шим. Америка сут эмизувчилари бошқалардан холи ривожланди. Неоген ўрталарида Европа ва Осиёнинг кенг ҳудудларида даштга хос ҳайвонлар тарқалди. Неоген охирида ҳозиргача тропик минтақаларда яшаб келаётган кўпгина ҳайвон туркумлари Европада йўқолиб кетди. Жан. Америка Неоген системаси (д.)да кўп вақт алоқида материк бўлганлиги учун у ерда Шим. ярим шарда учрамайдиган ўзига хос фауна (халталилар, туёкдилар, кеми-рувчилар ва ясси бурун маймунлар) ривожланди. Фақат плиоцен ўрталарида Шим. Америкадан кўплаб ҳайвонлар жан. га томон силжиди. Австралия палеоген бошидан алох. ида бўлиб, у ерда йирик халталилар яшаган.

Неоген системаси (д.)нинг денгиз фаунасида пластинкажабралилар ва қориноёкли моллюскалар, фораминифералар кўп ва хилма хил бўлган. Уларнинг кўплари қозирда ҳам яшаб келмоқда. Форами-нифера ва остракодалар муҳим стратиграфик аҳамиятга эга.

Неоген қатламлари билан кўпгина фойдали қазилма конлари боғлиқ. Чўкинди фойдали қазилмалардан энг муҳи-ми Яқин ва Ўрта Шарқ, Фарғона, Калифорния, Карпатолди ва б. жойлардаги tof олди букилмаларида нефть ва газдир. Неоген ётқизикларида қўнғир кумир ва лигнит ҳам кўп учрайди. Ол-тингугурт, туз (Ўрта Осиё), титан, қалай, рутил, цирконийнинг сочма конлари бор. Симоб, қўрғошин, pyx, сурма ва б. элементлар кони интрузив ва эффузив жинслар билан боғлиқ. Океанларда нефть ва газ қумгилли шель-фларда (Мексика қўлтиғи, Ўрта денгиз, Беринг денгизи ва б.) учрайди. Австралия шим.-шарқидаги шельфда маҳсулдор қатлам миоцен рифига ман-суб. Темир-марганецли конкрециялари ҳам истиқболли.

Ад.: Хаин В. Е., Ронов А. Б., Балуховский А. Н., Неогеновые литологические формации континентов, 1979.


Кирилл алифбосида мақола: НЕОГЕН СИСТЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ
ОКЕАН
ФРАНЦИЯ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты