МУВАҚҚАТ ҲУКУМАТ ( Россияда) — император Николай II тахтдан ағдарилгандан сўнг барпо этилган 1демократик ҳукумат. Фев. инқилобидан сўнг Давлат думаси аъзолари Муваққат (Вақтли) комитет томонидан, Петросовет раҳбарларининг розилиги б-н, таъсис мажлиси чақирилгунга қадар тузилган. Олий ижроия-бошқарув органи қонун чиқариш функцияларини ҳам бажарган. 1917 й. 2(15) мартдан 25 окт. (7 нояб.) гача фаолият юритган; М. ҳ. нинг 4 та таркиби алмашган: 1-таркиб (2 октябрист, 8 кадет ва уларга қўшилган 1 трудовик, сўнг — эсер; раис — кадет Г. Е. Львов) — 6 (19) майгача; 2таркиб (1 октябрист, 8 кадет ва уларга қўшилганлар, 3 эсер, 2 меньшевик, раис — Львов) — 24 июл (6 авг.)гача; 3таркиб (7 кадет ва уларга қўшилганлар, 5 эсер ва халқ социалистлари, 3 меньшевик; раис — эсер А. Ф. Керенский) — 1(14) сент. гача (ҳокимиятни «Директория»га топширган); 4таркиб (6 кадет ва уларга қўшилганлар, 2 эсер, 4 меньшевик, 6 парти-ясиз; раис — Керенский) — 25 сент. (8 окт.) гача.
Муваққат Ҳукуматнинг 6(19) мартдаги Россия фуқароларига қилинган мурожаати ва декларацияда [3(16) мартда нашр қилинган] баён қилинган дастурида «ҳокимият ворислиги» ва «ҳуқуқнинг узлуксизлиги» тамойилини эълон қилган, урушни «то ғалабага қадар» давом эттириш ва иттифоқдош давлатлар билан тузилган барча битим ва шартномаларга риоя этилишини билдирган. Полиция аппарати тормор этилишини, Министрлар Совети аъзолари қамоққа олинганини қонунлаштирган, каторга ва сургунни бекор килган, сиёсий амнистия эълон қилган. Сиёсий эркинликлар жорий қилишга, таъсис мажлисини чақиришга, полицияни халқ милициясига айлантиришга ваъда берган. Мажлис ва иттифоқ эркинлиги ҳақида қонун қабул қилган; император хонадонига тегишли ерларни давлат ихтиёрига ўтказиш ҳақида, саноат корхоналаридаги ишчилар комитети ҳақида фармон чиқарган; нон монополияси жорий этилган. 1(14) сент. да Россияни республика деб эълон қилган. Окт. тўнтариши натижасида ағдариб ташланган.