НОБЕЛЬ МУКОФОТЛАРИ

НОБЕЛЬ МУКОФОТЛАРИ — ҳар йили буюк ишлар учун бериладиган халқаро мукофот. Таъсис этувчиси А. Б. Нобелнинг (к,. Нобеллар) васиятига кўра, ундан кейин қолган маблағ асосида Нобель жамғармаси ташкил этилди; шу жамғармага ҳар йили келиб тушадиган даромад 5 қисмга тенг бўлиниб, ирқи, миллати, жинси ва динидан қатъи назар, физика, кимё, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган фаолият учун берилади (1968 й. да Швеция давлат банки ўзининг 300 йиллиги муносабати билан иқтисод фанлари соҳасидаги ютуқлар учун бериладиган қўшимча Нобель мукофотини таъсис этган).

Нобель мукофотлари Альфред Нобель тасвири туширилган олтин медаль, диплом ва миқ-дори Нобель жамғармасидаги даромадга боғлиқ (одатда, 30 мингдан 70 минг долларгача) бўлган маблағдан иборат. Альфред Нобелнинг васиятига кўра, Нобель мукофотларини бериш вазифаси Стокгольмдаги Қироллик ФА га (физика, кимё, иқтисод фанлари бўйича), Стокгольмдаги Қироллик тиббиёт-жаррохлик ин-тига (физиология ёки тиббиёт бўйича) ва Стокгольмдаги Швеция академия-1 сига (бадиий асарлар бўйича) топши-рилган. Тинчликни мустаҳкамлаш 4 йўлида кўрсатилган фаолият учун 1 Н. м. ни Норвегия парламентининг Нобель комитети аъзолари беради. Тинчлик мукофотидан ташқари ҳамма мукофотлар фақат индивидуал тарзда берилади. Вафот этганларга Нобель мукофотлари берилмайди. Нобель мукофотларини топшириш тантанаси Стокгольм ва Ослода Альфред Нобель вафот этган кун (10 декабрь) да ўтказилади. Биринчи мукофот 1901 й. топши-рилган. Нобель мукофотини 1901—2003 й. да 565 киши олган.


Кирилл алифбосида мақола: НОБЕЛЬ МУКОФОТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ФРАНЦИЯ
ШВЕЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты