НОГИРОНЛИК

НОГИРОНЛИК, инвалидлик — касаллик, шикастланиш, майибмажруҳлик, бахтсиз ҳодисалар туфайли бутунлай ёки маълум муддат меҳнат қобилиятини йўқотиш. Жисмоний ёки аклий нуқсонлари борлиги сабабли ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож шахс ногирон ҳисобланади. Ўзбекистонда Н. Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан белгиланади. Ногиронлик меҳнат қобилиятини йўқо-тиш даражасига қараб 3 гуруҳга бўли-ниб, вақтинча (6—12 ой) ёки муддат сиз қилиб тайинланади. 1-гуруҳ Ногиронликга меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотган ваб. нинг доимий парвариши, ёрда-ми, назоратига муҳтож бўлган шахслар; 2-гуруҳ Ногиронликга меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотган, лекин бошқаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлмаган, шунингдек, меҳнат туридан қатъи назар, унда узоқ муддат ишлай олмайдиган шахслар; 3-гуруҳ Ногиронликга меҳнат қобилияти сезиларли даражада пасайган шахслар киради. Ногиронлар давлат нафақаси билан таъминланади, зарур бўлганда даволанади, уларга протезлар берилади, ишга, махсус мактабларга жойлаштириш учун шароит яратилади. Ногиронларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш орқали фаол ҳаётга, меҳнатга жалб қилиш долзарб масала ҳисобланади.

ЎзР қонунчилигида Ногиронликнинг қуйидаги сабаблари назарда тутилади: умумий касалликлар (иш билан боғлиқ бўлмаган) оқибатидаги Ногиронлик ; турмушдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида шикастланиш оқибатида юз берган Ногиронлик ; и. ч. даги жароҳатлар ва касб касаллигига дучор бўлиш натижасидаги Ногиронлик ; касб касаллигига чалиниш туфайли юз берган Ногиронлик ; Ўзбекистонни ҳимоя қилиш ёки бош-қача тарзда ҳарбий бурчни бажариш пайтида рўй берган Ногиронлик ; ҳарбий бурчни бажариш б-н боғлиқ бўлмаган ҳарбий хизматни ўташ давридаги Н. Бу борадаги тартибқоидалар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 24 нояб. даги 317-сон қарори билан тасдиқланган «Тиббий-меҳнат экспертиза комиссиялари тўғрисида низом»да кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1995 й. 11 нояб. да «ЎзРнинг ногиронларни реабилитация қилиш борасидаги чора-тадбирлари Давлат дастури тўғрисида» қарор қабул қилди. Мазкур қарорнинг ижроси ногиронларни реабилитация қилиш марказлари системаси (Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш миллий маркази, Таянч-ҳаракат системаси касалликларида ногиронлар реабилитация маркази ва 10 та умумий типдаги ҳудудий реабилитация марказлари) ташкил этилди. Булар жойлардаги ТМЭКлар б-н ҳамкорликда ногиронларни тиббийижти-моий реабилитация қилиш чоратад-бирларини амалга оширади.

Ад.: Ўзбекистон Республикасида имтиёзли пенсия таъминоти тўғрисида [норматив ҳужжатлар тўплами], Т., 1994; Ўзбекистон Республикасининг Давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга шарҳлар, Т., 1996.

Носир Муҳаммаджонов, Йўлдош Турсунов.


Кирилл алифбосида мақола: НОГИРОНЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПЕНСИЯЛАР
ТИШ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты