НЯНЬХАО

НЯНЬХАО (хитойча) — Хитойда йил ҳисоби шаклларидан бири, император хукмронлиги «шиори». Мил. ав. 141 й. охири —140 й. бошидажорий қилинган. Мил. 536 й. йил ҳисобининг бу шакли Кореяда (корейсча — нёнко), 644 й. — Вьетнамда (вьетнамча — намхао), 645 й. — Японияда (японча — нэнго) пай-до бўлган. Няньхао баъзан бир император хукмронлиги даврида бир неча бор ўзгарган, зеро шиорнинг алмаштирилиши салтанатни янада бахтлироқ қилади деб ҳисобланган. Хитойда Няньхаонинг ботбот ўзгариб туриши қад. замонлардан то 17-а. гача давом этган. Японияда бир император даврида шиорларнинг тез-тез ўзга-риб тургани 13—15 ва 19-а. ларда содир бўлган. Хитойдаги Цин сулоласи даврида х. ар бир императорнинг биттадан шиори бўлган. Няньхао, одатда, рамзий маъно касб этган, Мас, Мин сулоласи императори Чжуди (Тай Цзун) [1402/3 — 24] нинг Няньхаоси Юнлэ, яъни Абадий қувонч деб аталган, Японияда Мэдзи (1868— 1912) нэнгоси Маърифатли бошкарувни англатган.


Кирилл алифбосида мақола: НЯНЬХАО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЕНДАРЬ
ЭРОН
МИСР
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты