НЎҒАЙ ЎРДА

НЎҒАЙ ЎРДА, Нўғай хонлиги — Шим. Каспий ва Орол денгизлари бўйидан Тура ва Камагача, Волгадан Иртишгача бўлган ҳудудда ташкил топган кўчманчилар давлати. 14 — 15-а. бошларида Олтин Ўрдадан ажраб чиқади. Идикунинг ўғли Нуриддин замонида (1426—40) кучайган. Аҳолиси, асосан, манғит ва қўнғиротлардан иборат бўлган. Пойтахти — Саройчик ш. У Қора денгиз бўйларидан Ўрта Осиёга бора-диган савдо йўлидаги йирик шаҳар эди. 16-а. да Нўғай Ўрда Москва ва Қозон бозорларини чорва маҳсулотлари билан таъминлаган. Нўғай Ўрда мурзалар бошқарган улусларга бўлинган. 16-а. 2 – ярмида Н. Ў. Катта Нўғай, Кичик Нўғай ва Олтиовул Ўрдаларига парчаланиб кетган. Нўғай Ўрдада «Идику» («Едигей») достони яратилган.

Ад:. Похлёбкин В. В ., Татары и Русь, ML, 2001.


Кирилл алифбосида мақола: НЎҒАЙ ЎРДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты