МУҲАММАДАЛИ ХАЛФА СОБИР ЎҒЛИ

МУҲАММАДАЛИ ХАЛФА СОБИР ЎҒЛИ, Дукчи эшон, Мадали эшон (1856, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи — 1898.12.6, Андижон) — Андижан қўзғолониннг раҳбари. Ўрта ҳол деҳқон ва ҳунарманд Муҳаммад Собир халфа оиласида туғилган. Аждодлари асли қашқарлик бўлган. 10 ёшларида ота-онаси билан Мингтепа (ҳоз. Андижон вилояти Марҳамаш туманы ҳудуди) яқинидаги Тожик қишлоғига кўчиб келишган. Муҳаммадали халфа собир ўғли С. ў. мустақил ўқиб, ислом илмини, араб ва форс тилларини ўрганган.

1876 й. да акаси Муҳаммадсоқи билан Пойтуғда яшовчи нуфузли уламо Султонхон тўра эшон хизматига кириб, унинг энг яқин шогирдига айланган. Пахсакашлик ва дук (йик)чилик билан шуғулланган, табиблик ҳам қилган.

1886—88 й. ларда у Маккага бориб, ҳаж амалини бажарган. Туркий тилда «Ибрат улғофилийн» («Ғофиллар учун ибрат китоби») асарини ёзган. Асар панднасиҳат тарзида бўлиб, тасаввуф ғоялари тарғиб қилинган.

Муҳаммадали халфа собир ўғли С. ў. Асака, Шаҳрихон, Марғилон, Ўш аҳолиси, хусусан, чорвадор қавмлар ўртасида обрў-эътиборли бўлган. Бу вақтда унинг минглаб муридлари бор эди. 1879 й. да у турк султони Абдулҳамид II га мактуб ёзиб, Фарғона водийсида Россия империяси юритган мустамлакачилик сиёсатини қоралайди ва дипломатик йўллар орқали Россия императори Николай II га таъсир қилишини сўрайди.

Бу даврда улкадаги мустамлакачилик сиёсати туфайли кенг меҳнаткашлар оммаси ғоят қашшоқлашибгина қолмай, миллий ва диний қадриятлар ҳам оёқ ости қилина бошланган эди. Маҳаллий аҳоли ҳуқуқсизлик, зулм ва зўравонлиқцан азоб чекарди. Халқ норозилигининг жиловлаб бўлмайдиган даражада кучайиб кетганлигини кўрган М. х. С. ў. Фарғона вилоятининг турли бўлисларидан келган вакиллар билан кенгаш ўтказиб, бир вақтда қўзғолон кўтаришга чақирди. Қўзғолон 1898 й. 17 майда Андижон ҳарбий лагерига ҳужум қилишдан бошланди. Лекин бошқа жойга унча ёйилмай, тезда мағлубиятга учради.

19 майда кечқурун Муҳаммадали халфа собир ўғли С. ў. қўлга олиниб, 5 та яқин сафдоши билан Андижонда дорга осилган. Унинг оила аъзолари (онаси, хотинлари, фарзандлари, жияни Мусулмонқул ва б.) Пензага сур-гун қилинган. Эшоннинг мол-мулки, жумладан 755 та нодир қўлёзма китоблари мусодара қилинган. Мингтепа қишлоғи тўплардан ўққа тутилиб, ўрнида рус мужиклари учун Русское село қасабаси (посёлкаси) қурилган.

Андижон қўзғолони мустамлакачилик зулмига қарши бўлса ҳам, Муҳаммадали халфа собир ўғли С. ў. бошчилигидаги қўзғолончилар диний ғоялар (жиҳод ва ғазовот) билан майдонга чиқишган эди.


Кирилл алифбосида мақола: МУҲАММАДАЛИ ХАЛФА СОБИР ЎҒЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Siroj Boom - Duk-duk
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИСЛОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты