МЎМИНОВ Толиб Мусаевич

МЎМИНОВ Толиб Мусаевич (1943.11.1, Самарқанд ш.) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), физикаматемат. фанлари д-ри (1979), проф. (1981). СамДУ ни тугатган (1965), СамДУ ва Бирлашган ядро тадқиқотлари инти (Дубна ш.) да илмий ходим (1965— 79). ТошДУдалаб. мудири (1979—81), Амалий физика и. т. ин-ти директори (1981 — 87; 1995 й. дан), СамДУ ректори (1992 — 95). Илмий ишлари фундаментал ва амалий ядро физикасига оид. Унинг бевосита раҳбарлигида эксперементал ядро физикаси учун бир неча ноёб илмий қурилмалар (СБ—50 бетатрони, МТ— 22С микротрони, ЭГ—2 ионлар тезлаткичи, ИБМ кучли ион дастаси инжектори ва б.) яратилди. Яратилган қурилмалар ёрдамида атом ядросининг хоссалари, тезлаштирилган электронлар дастасининг газ муҳитидан ўтиши, юқори энергияли гамма-квантлар дастасининг ўта кичик бурчакларга сочилиши ва радиоэкологияга оид изланишлар ўтказди. Беруний номидаги Узбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).


Кирилл алифбосида мақола: МЎМИНОВ Толиб Мусаевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФИЗИКА
БЕРУНИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АТОМ ФИЗИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты