ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ

ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ — одам ва ҳайвонлар организмида овқатнинг механик ва кимёвий қайта ишланиш жараёни, бунда озиқ моддалар сўрилиб ҳазм бўлади, парчаланиш маҳсулотлари ва ҳазм бўлмай қолган моддалар эса организмдан чиқарилади. Овқат ҳазм қилиш натижасида мураккаб кимёвий моддалар организм осон ўзлаштира оладиган оддий моддаларга айланади. Овқат ҳазм қилишнинг ҳужайра ичида ва ҳужайрадан ташқарида содир бўладиган хиллари бор. Ҳужайра ичида Овқат ҳазм қилиш (ИМ. Мечников кашф этган) бир ҳужайралилар, айрим тубан кўп ҳужайралилар (ғовактанлилар), юксак кўп ҳужайралиларнинг айрим ҳужайралари (лейкоцитлар, мононуклеар фагоцитлар ва б.) учун хос. Бу жараёнда ҳужайра озиқ моддаларни фаол ютиб, цитоплазма ферментлар ёрдамида Овқат ҳазм қилиш вакуолалари ичида парчалайди.

Ҳужайра ташқарисида Овқат ҳазм қилиш одам ва кўпчилик ҳайвонлар учун хос бўлиб, асосан, Овқат ҳазм қилиш системаси бўшлиғида содир бўлади (қ. Овқат ҳазм қилиш системаси). Ҳужайра ташқарисида Овқат ҳазм қилиш мембранада, яъни ичак деворида ва ичак бўшлиғида рўй беради, Мембранада Овқат ҳазм қилиш одамлар, барча умуртқалилар ва кўпчилик умуртқасизлар учун хос бўлиб, ичак ворсинкалари ҳужай-ралари мембранасида жойлашган ферментлар ёрдамида амалга оширилади (қ. Биологик мембраналар).

Ҳужайрадан ташқари (бўшлиқларда), ҳужайра ичида ва ҳужайра мембранасида (ҳужайра ташқариси билан ҳужайра ичи ўртасидаги чегарада) Овқат ҳазм қилиш фарқ қилинади. Аксарият хдйвонларда 2 хил (ҳужайра ичида ва ҳужайра ташқарисида) Овқат ҳазм қилиш бир-бирини тўлдиради. Кўпчилик умуртқали ҳайвонлар ва одамда Овқат ҳазм қилиш оғиз бўшлиғидан бошланади. Бу ерда овқат чайналиб майдала-нади, сўлак билан аралаштирилади ва хўлланиб, озиқ луқмаси ҳосил бўлади. Асосий Овқат ҳазм қилиш суюкдиклар (сўлак, меъда, меъда ости бези ва ичак шираси, сафро) ферментлари таъсирида овқат кимёвий ишланади. Айрим ҳайвонларда сўлак таркибидаги ферментлар (одамда амилаза) таъсирида овқат таркибидаги углеводлар парчаланади. Ов-қат ютилиб, томоқ ва қизилўнгач орқали меъдага тушади. Меъдада овқатнинг майдаланиши ва углеводларнинг парчаланиши давом этади; протеоли-тик ферментлар таъсирида оқсилларнинг парчаланиши бошланади. Айрим ҳайвонлар ва қушларда озиқ меъда (ош-қозон)га тушишдан олдин жиғилдонда йиғилади. Яхши эзилган ва қисман ҳазм бўлган озиқ ошқозондан оз-оздан ин-гичка ичакка ўтади. Ингичка ичакдаги Овқат ҳазм қилиш жараёнида озиқ модцалар ошқо-зон ости бези ва ичак шираси ҳамда ўт суюклиги иштирокида ҳужайрадан ташқарида, яъни ворсинкалар мембра-насида парчаланиб, ҳазм қилиш ва сўрилиш тугалланади. Йўғон ичакда ингичка ичак ферментлари, йўғон ичакнинг ўзи ва бактериялар ишлаб чиқададиган ферментлар таъсирида углеводлар бижғийди, оқсиллар чирийди; сув ва унда эриган моддалар қонга шимилиб, ахлат массаси шаклланади. Йўғон ичакда ахлатнинг тўпланиши дефека-цияга олиб келади.

Овқат ҳазм қилиш нейрогуморал регуляция орқали амалга ошади. Овқат ҳазм қилишга овқат ейила-диган шароит, овқатнинг кўриниши, миқдори, таркиби ва б. омиллар таъсир қилади. Овқат ҳазм қилиш физиологиясини ишлаб чиқишда рус олими Н. П. Павлов ва унинг шогирдлари катта ҳисса қўшган. Ўргимчаклар ва кавш қайтарувчиларда Овқат ҳазм қилиш ўзига хос хусусиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
ОВҚАТЛАНИШ
БИОЛОГИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты