ЎЙИҚГУМБАЗ МАҚБАРАСИ

ЎЙИҚГУМБАЗ МАҚБАРАСИ — Термиз туманидаги меъморий ёдгорлик (11—12-асрлар). Мақбара мурабба тарҳли, пештоқгумбазли, хона (7,7×7,5 м) ҳамда айвондан иборат. 25x26x5 — 5,5 см ли хом ғиштдан бунёд этилган. Бош тарзидаги чуқур равоқли пештоқ қаносига 5 та майда ясси равоқчалар ишланган. Гумбаз тўртбурчак деворлар устидаги 8 қиррали пойгумбазга ўрнатилган. Ички деворлар Псимон шаклларга бўлиниб, уларга ичига равоқчалар жойлашган баланд ясси равоқлар ишланган. Бинонинг ички ва ташқи деворлари сувалган. Мақбара гумбази қулаб тушган ва бинога туташ айвон вайрон бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ЎЙИҚГУМБАЗ МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ГУМБАЗ
ХАЛҚ ИЖОДИ
БИБИХОНИМ ЖОМЕ МАСЖИДИ
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты