ОЛАТОВ ҚОРАМОЛ ЗОТИ — сут гўшт йўналишидаги қорамол зоти. 20-а. нинг 30—50-й. ларда Қирғизистон ва Қозоғистонда маҳаллий зотли қорамолларни швиц ва Кострома зотлари б-н чатиштириш ва олинган дурагайлар маҳсулдор гуруҳларини ўз ичида урчитиш орқали яратилган. 1950 й. да янги зот сифатида тасдикланган. Тана тузилиши бақувват, боши катта, кўкраги, яғрини кенг, елини косасимон, туей қўнғир. Буқаларининг вазни 850—1000 кг, сигирлариники 450—550 кг. Сигирлари йилига 3200—4200 кг (айримлари 8—10 минг кг гача) сут беради. Сутининг ёғлилиги 3,8—4,0%. Гўштдорлик сифати яхши. Ахта новвослари жадал етиштирилиб, бўрдоқи қилиб боқилганда 18—20 ойлигида вазни 500—550 кг га боради. Гўшт чиқими 55—62%. Тоғ шароитига яхши мослашган.