ОЛМАОТА ВИЛОЯТИ

ОЛМАОТА ВИЛОЯТИ — Қозоғистоннинг жан.-шар-қидаги вилоят. 1932 й. 10 мартда ташкил қилинган. Майд. 104,7 минг км2. Аҳолиси 1614,8 минг киши (1999). Асосан, қозоқлар. шунингдек, рус, украин, уйғур, корейс ва б. ҳам яшайди. 11 маъмурий туман, 4 шаҳар ва 6 шаҳарча бор. Маркази — Олмаота ш. Вилоят жан. да Шим. Тяньшан тоғлари, шим.-ғарбда Балхаш кўли ва шим.-шаркда Или дарёси оралиғида жойлашган. Шарқда Хитой билан чегарадош. Олмаота вилояти ҳудудининг шим. қисми Жан. Еттисув текислиги ёки Балхаш бўйи текислиги (бал. 300—500 м)дан иборат. Жан. қис-мини Кетмон, Орқа Или Олатови ва Кунгай Олатовнинг шим. этаклари (бал. 5000 м) эгаллаган. Олмаота вилояти шим. қисмининг иқлими кескин континентал, қиши совуқ (янв. нинг ўртача т-раси —9 дан —10° гача), ёзи иссиқ (июлнинг ўрта-ча т-раси 24°). Йиллик ёғин 100 мм дан (чўдда) 1000 мм гача (тоғларда). Вегетация даври 205—225 кун. Вилоятнинг шим. ва шим.-ғарбида оқар сувлар де-ярли йўқ. Биргина Или дарёси оқади. Жан. тоғ олди қисмларида оқар сувлар кўпроқ. Кўпчилик дарёлар тоғлардан бошланиб Или дарёсигача етиб бор-май, қумларда тугайди ёки суғоррплга сарф бўлади. Тоғларда чучук сувли кичик кўл ва минерал булоқлар кўп. Олмаота вилоятининг шим.-ғарбий қисмида гилли қўнғир тупроқ, бўз тупроқ ва шўрхоклар, Или дарёси во-дийсида қамиш, саксовул ўсади, тўқайлар учрайди. Тоғларда 600 м дан юқорида шувоқчалов бетага даштлари; 800—1700 м баландликда ўтлоқ, 1500—1700 м да субальп ўтлоқлари минтақаси бўлиб, игна баргли дарахтлар ҳам аралаш ўсади. 2800 м дан юқори қисми альп ўтлоқлари ва бутазорлардан иборат. Чўлларда қум сичқони, то-вушқон, жайран, елиқ, бўри, тулки, бўрсиқ, Или дарёси дельтасида қобон, ондатра бор. Илон, тошбақа, калтаке-сак, фаланга, қоракурт, тоғларда барс, силовсин учрайди. Балхаш кули ва Или дарёсида балиқ кўп. Орқа Или Олатови ён бағрида Олмаота қўриқхонаси ташкил этилган.

Вилоят иқтисодиётида ривожланган қ. х. ва яйлов чорвачилиги билан бирга ҳар хил саноат тармоклари бор. Металлсозлик ва мураккаб машинасозлик, енгил (тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик, кўн-пойабзал ва б.), ёғочсозлик ва қурилиш материаллари и. ч. саноати тармоклари ривожланган. Вилоят энерге-тикаси дарё гидроэнергия ресурсларига (Қопчиғай ГЭС, Олмаота ГЭСлар каскади) ва Қарағанда ҳавзаси кўмирига асосланади. Саноат корхоналарининг асосий қисми Олмаотада жойлашган. Талғар ш. да кигиз босиш ва тикувчилик ф-калари, спирт з-ди, Бурундай шаҳарчасида шакар-қанд ва ғишт з-длари, Қопчиғай ш. да темир-бетон конструкциялар з-ди бор.

Олмаота вилоятида қисман суғориб ва қисман су-ғормасдан деҳкрнчилик қилинади. Суғориладиган ернинг 80% га яқинига экин экилади. Буғдой, арпа, сули, тариқ, маккажўхори, шоли, ҳар хил дуккаклилар ва ем-хашак экинлари (асосан, беда), сабзавот, техника экинлари экилади. Қанд лавлаги, тамаки, мева, узум етиштирилади. Қорамол, кўй ва эчки, от, парранда боқилади. Тоғ этакларида, Олмаота атрофида қ. х. шаҳар аҳолисини маҳсулотлар билан таъминлашга ихтисослашган. Вилоят шим. да яйлов чорвачилиги (гўшт-мой ва гўшт-жун, қўйчилик, туячилик), тоғларнинг жан. қисмида йилқичилик, гўшт ва гўшт-жун (архармеринос қўйлари боқиш) чорвачилиги ривожланган. Балхаш кўли ва Или дарёсида балиқ овла-нади. Муҳим автомобиль йўллари: Олмаота — Каскелен — Бишкек, Олмаота — Талғар — Чилик — Норинкўл, Олмаота — Или — Толдикўрғон. Балхаш кўли ва Или дарёсида кема кат-найди. 16 олий ўқув юрти, театрлар, музейлар бор. Олмаота ёнида туристик базалар, тоғ курортлари, «Медео» спорт мажмуи жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛМАОТА ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты