ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИ — мамлакатнинг марказий эмиссия банки ёки хазинасида қуйма (ёмби) ва танга шаклида тўпланган марказлашган олтин резерв фонди. О.-в. з. га ҳукумат ва марказий банкларга тегишли бўлган олтин қуймалари ва олтин тан-галар, хорижий банк ҳисоб рақамларидаги валюта маблаглари, хорижий мамлакатлар банкнотлари, тангалари ва давлат қимматли қоғозлари, шунингдек, Халқаро валюта фонди (ХВФ)даги резерв позициялари киради.
О.-в. з. мамлакатнинг пул бирлигини мустаҳкамлаш, уни баркарор ушлаб туриш, шунингдек, ички валюта бозорини зарурий валюта маблағлари билан таъминлаш мақсадида шакллантирилади.
Марказий банк ва бошқа молия интлари томонидан сақланадиган О.-в. з. ҳажми халқаро ва минтақавий валюта-кредит ҳамда молиявий ин-тларнинг хорижий банк ҳисоб рақамларидаги халқаро тўловлар учун мўлжалланган маблағлари ҳисобидан тўлдириб борилади. О.-в. з. ни шакллантиришда эркин муомаладаги, яъни бошқа валюталарга тўсикларсиз айирбошлаш мум-кин бўлган валюталар ҳам муҳим ўрин тутади. Олтин (қуйма ва танга кўринишида) юқори ликвидликка эга бўлган халқаро маблағлар орасида муҳим аҳамиятга эгалигини саклаб келмоқда.
ХВФга аъзо мамлакатлар ўзларининг О.-в. з. га ХВФдан эркин талаб қилиб олиш мумкин бўлган валюта қолдиқларини киритиб боришга алоҳида эътибор беради. Ушбу маблағдан ХВФ капиталига олтиндан берилиши лозим бўлган тўлов квотасини ўтказиб беришда фойдаланилади. 1970 й. дан бошлаб эса ушбу тўлов квотасини ҳар бир давлат учун белгиланган бирор фонд валютасида тўлаш ҳуқуқлари жорий этилди.
О.-в. з. халқаро маблағларининг захира фонди вазифасини бажаради қамда тўлов баланси тақчиллигини қоплаш ва валюта бозорида миллий валюта курсини ушлаб туриш мақсадида интервенция қилиш учун фойдаланилади. Унинг оптимал қиймати ташқи ликвидликни, яъни мамлакатнинг хорижий мамлакатларга бўлган тўловларини ўз вақтида, узлуксиз таъминлаш учун етарли бўлмоғи лозим. О.-в. з. нинг камайиши мамлакатнинг валюта сиёсати салбий эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистонда сўнгги 5—6 йил даво-мида О.-в. з. нинг ҳажми мамлакатнинг 5 ойлик импорт ҳажмини қоплай олиш даражасида сақланиб келин-моқда. Халқаро тажрибага мувофиқ, мамлакатнинг О.-в. з. нинг ҳажми маз-кур мамлакатнинг 3 ойлик импорт ҳаж-мидан кам бўлмаслиги лозим (яна қ. Валюта резервлари).
Файзулла Муллажонов.