ЎҚИТУВЧИ НАШРИЁТ МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ

«ЎҚИТУВЧИ» НАШРИЁТ МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ — Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги муассаса. «Ўқувпеддавнашр» номи билан 1936 йил ташкил қилинган (1950—59 йилларда яна шу ном билан аталган). 1941—49 йилларда Ўзбекистон давлат бирлашган нашриёти таркибида бўлган. 1960 йилдан Ўзбекистон «Ўрта ва олий мактаб» нашриёти, 1964 йилдан «Ўқитувчи» деб номланган. 2004 йил «Ўқитувчи» нашриёти ва Тошкент китобжурнал фабрикаси негизида «Ўқитувчи нашриёт матбаа ижодий уйи» н. м. и. у. ташкил этилди. Унинг асосий фаолияти Ўзбекистон Республикасининг барча турдаги умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ва ўқитувчиларига, шунингдек, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига, мактабгача тарбия муассасалари ходимларига, ота-оналарга мўлжалланган адабиётлар — дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик адабиётлар, турли хил луғат ва маълумотномалар, болалар учун турли адабиётлар нашр этишдан иборатдир. «Ўқитувчи нашриёт матбаа ижодий уйи» н. м. и. у. да 2004 йилда ўрта умумий таълим мактаблари учун 100 номда 4 млн. 117 минг нусха ва олий ўқув юртлари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун 51 номда 834 минг нусха дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди.


Кирилл алифбосида мақола: ЎҚИТУВЧИ НАШРИЁТ МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
НОШИРЛИК
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты