ЎҚУВ ЙЎЛИ

ЎҚУВ ЙЎЛИ (мусиқада) — туркумли асарларда, одатда, чолғу қисмлар (чолғу йўли)цан кейин навбатманавбат, ўзаро боғлиқ тарзда ижро этиладиган ашулалар ифодаси. Мас, Мискин номли туркумнинг 1-қисми чолғу куй, 2, 3, 4 (Адойи, Асирий, Чапандоз номли доира усулида ижро этиладиган) қисмлари Ўқув йўли, якуний қисми эса соқийнома усулидаги чолғу йўлларидан иборат.

Катта ҳажмдаги мумтоз мақом намуналари (Чоргоҳ, Сегоҳ, Дугоҳ, Фарғона Насруллоси, Баёт ва бошқалар)нинг кўпчилиги чолғу йўллари ҳамда Ўқув йўлидан ташкил топади. Уларнинг Ўқув йўли чолғу асар тарзида ҳам якка ва жўрнавозликда ижро этилиши мумкин. Булар асосида эса бастакорлар томонидан қатор бир қисмли ёки туркумли ашула намуналари (мас, И. Икромовнинг «Муножот» ашуласи, Ф. Мамадалиевнинг «Мискин», «Насруллойи» туркумлари) яратилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЎҚУВ ЙЎЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШАШМАҚОМ
РАЖАБИЙЛАР
ФАРҒОНА-ТОШКЕНТ МАҚОМ ЙЎЛЛАРИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты