ЎҚУВ РЕЖАСИ

ЎҚУВ РЕЖАСИ — ўқув юртларида ўқитиладиган фан, уларнинг бўлимлари, ўқитилиш тартиби ҳамда ҳар бир фаннинг йил давомида ўқитилиши, уларнинг ўқув йили ва ҳафтасида қанча миқдорда ўтилиши кераклигини белгилаб берадиган расмий педагогик ҳужжат. Ўзбекистонда Ўқув режаси тегишли вазирликлар томонидан тузилади ва тасдиқланади. Бир типдаги ўқув юртлари учун Ўқув режаси ягона ва мажбурийдир. Шу билан бирга, ҳар бир ўқув юрти Ўқув режасини белгиланган миқцорда ўзгартириши мумкин. Шунингдек, мамлакатдаги таянч олий ўқув юртлари учун ўзига хос Ўқув режасига эга бўлишга рухсат этилган. Ўқув режасининг умумий ва мажбурийлиги таълим тизими босқичларининг узлуксизлигини, жамиятнинг барча аъзоларига илм олишнинг бир хил имкониятларини таъминлайди.

ЎзРда таълим тизими баркамол шахсни шакллантиришга қаратилганлиги учун ҳам Ўқув режасида таълимнинг инсонпарварлашувига алоҳида эътибор берилган. Ўқув юртларининг Ўқув режаси муайян қисмлардан иборат бўлиб, уларда ўқув юрти ўқувчиси, талабаси ёки тингловчисида шакллантирилиши лозим бўлган илмий, маънавий, касбий сифатлар ҳамда амалий кўникма ва малакалар ҳисобга олинган.


Кирилл алифбосида мақола: ЎҚУВ РЕЖАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты