ОЛХЎРИ

ОЛХЎРИ, олу (Prunus) — раънодошлар оиласига мансуб данакли мева дарахти ёки бута. 30 дан ортиқ тури маъ-лум. Энг кўп тарқалган тури оддий Олхўри бўлиб, тоғолча билан ёввойи олхўри (терн)нинг табиий чатишишидан келиб чиққан деб тахмин килинади. Ватани — Кичик Осиё, Кавказ, Шим. Эрон. Ўзбекистонга Эрон орқали келтирилган. Ҳозир Ўрта Осиёда дастлаб келтирилган оқ олу, сариқ олу, қора олу ва улардан келиб чиққан навлар тарқалган. Олхўри жой танламайди. 2000 га яқин (Ўзбекис-тонда 200 дан ортиқ) нави бор. Ўзбекистонда экилиш майдони жиҳатидан данакли мева дарахтлари орасида ўрикдан кейин туради. Барглари кетма-кет, гуллари якка ёки 2—3 тадан ўрнашган, оқ ёки кўкиш.

Олхўри меваси думалоқ, тухумсимон, чўзинчоқ, 60—100 г, сариқ, яшил, қизил, кўкимтир-қора; мумғубор билан қопланган. Таркибида 14—21% қанд, 0,5—1,2% кислота, азотли моддалар ва витаминлар мавжуд. Янгилигида ейилади, қоқи, консерва қилинади, шар-батли ичимликлар, жем, мураббо, қиём ва б. маҳсулотлар тайёрланади.

Олхўри, асосан, пайвандлаб ҳамда илдиз бачкисидан кўпайтирилади. Олхўри учун энг яхши пайвандтаг тоғолча. Кўчати ўт-қазилгач, 4—6-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда март-апр. да гуллайди, меваси июннинг иккинчи ярмидан сент. охиригача пишади. 20—25 йил яхши ҳосил беради (дарахти 30—50 кг, айримлари 100 кг гача); совуққа чидамли. Парвариши данакли мева дарахтлариникига ўхшаш. Ўзбекистонда Венгерка, Бертон, Исполин олхўриси, Самарканд қора олу-си, Вашингтон ва б. навлари экилади.

Зараркунандалари: олхўри қурти, олма қурти.

Касалликлари: клястероспориоз ва б.

Ад.: Помология Ўзбекистона, Т., 1983; Рибаков А. А., Остроухова С. А., Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1967.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛХЎРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ЭРОН
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты