ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛЛАРИ

ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛЛАРИ — душманнинг жонли кучларига, қурол-аслаҳаларига, иншоотларига ялпи (оммавий) талафот етказиш учун мўлжалланган жанговар воситалар, қирғин қуроллари. Жанговарлик (талафот етказиш, қиргин қилиш) хусусиятларига кўра, бошқа барча жанговар воситалар, қуроллардан самаралироқ ҳисобланади. Оммавий қирғин қуроллари жумласига бактериологик (биологик), кимёвий ва ядровий қуроллар киради. Бу қуроллар ичида энг катта зиён ва талафот келтирувчиси, ялпи қирадигани, асо-рат қолдирадигани, энг даҳшатлиси ядро қуролидир. Оммавий қирғин қуролларини ишлатиш шароити, ҳудуди, миқёси деярли чеклан-маган. Ҳозирча Оммавий қирғин қуролларининг энг катта захираси икки йирик давлат — АҚШ ва Россия Федерациясида жамланган. Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Шим. Корея, Ироқ ва б. баъзи давлатлар Оммавий қирғин қуролларини ишлаб чикариш ва захира ҳосил қилиш харакатида. Оммавий қирғин қуролларидан мудофаа қилиш чоратадбирлари, умумий ва шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқилган. Баъзи йирик мамлакатлар (АҚШ, Англия, Германия, Россия Федерацияси ва б.)да аҳолини Оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя қилиш учун яхшилаб жиҳозланган бомбапаналар мавжуд, фуқаро мудофааси тизими ташкил қилинган ва вақт-вақти билан машғулотлар ўтказиб турилади (қ. Бактериологии қурол, Кимёвий қуроллар, Ядро қуроли).


Кирилл алифбосида мақола: ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПОКИСТОН
РОССИЯ
ҲИНДИСТОН
ИРОҚ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты