ПАЙАРИҚ ТУМАНИ

ПАЙАРИҚ ТУМАНИ — Самарқанд вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган (маркази Челак қишлоғи бўлган). 1953 й. П. т. нинг бир қисмидан Наримонов тумани тузилган. 1959 й. да Наримонов тумани Пайариқ туманига қўшилган (маркази Наримонов қишлоғи). 1991 й. да Пайариқ туманидан Челак тумани ажралиб чиққан. 2001 й. да яна П. т. билан Челак туманлари бирлаштирилиб, улар негизида Пайариқ тумани ташкил қилинди (маркази Пайариқш.). П. т. ўртача 610 м баландликда. Шим.-ғарбдан вилоятнинг Қўшработ, ғарбдан Иштихон, жан. дан Оқдарё ва Жомбой туманлари, шим. дан Жиззах вилоятининг Фориш, шим.-шарқдан Ғаллаорол туманлари билан чегарадош. Майд. 1,29 минг км2. Ахрлиси 182,9 минг киши (2003). Туманда 2 шаҳар (Пайариқ, Челак), 6 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гулистон, Кўкдала, Кўлтўсин, Саноат, Чоштепа, Қорасув) бор. Туман маркази — Пайариқ ш.

Табиати. Туман ҳудуди Нурота тоғ тизмаларининг жан. да жойлашган. Рельефи шим. да тоғлар, адирлар, тоғ оралиғи ботиқлари, жан. қисми текисликдан иборат. Тупроқлари, асосан, оч бўз тупроқ, тоғ этакларида тўқ бўз тупроқ, жигарранг ва қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари.

Ёввойи ўсимликлардан шувоқшўра аралаш эфемерлар, буғдойиқ ва тоғчалачўл ўсимликлари ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, чиябўри, қуён, жайран, жайра, геккон калтакесаги, тошбақа, сариқ илон, эчкемар, кўрсичқон, типратикан, каламуш, қушлардан сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғалдоқ ва б. учрайди. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача т-ра 13,4°, янв. нинг ўртача т-раси — 1,2°, июлники 27°. Энг юқори т-ра 45°, энг паст т-ра —28°. Вегетация даври 196 кун. Йиллик ўртача ёғин 312 мм, асосан, қишда ва баҳорда ёғади. Тоғлардан оқиб тушадиган майда сойлар баҳор ойларида Сағаноқсойга бориб қуйилади. Жан. текислик қисмидан Зарафшон дарёсининг ирмоқлари — Қорасув ва б. майда сойлар оқиб ўтади. Экинларни суғоришда Зарафшон ва б. дарё ҳамда сойлардан фойдаланилади.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, туркман, қозоқ, тожик, рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 142 киши.

Хўжалиги. Туманда пахтачилик билан бирга дон етиштириш ва чорвачилик муҳим тармоқлардан ҳисобланади. Туманда «Балтимор» Россия — Америка қўшма корхонасида консерва, компот, томат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Қурилиш озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Пахта тозалаш, ғишт з-длари бор. Кичик, хусусий корхоналар фаолият кўрсатади. Туманда ширкат, фермер хўжаликлари мавжуд. Қ. х. да фойдаланиладиган ерларга пахта, дон, картошка, сабзавот ва полиз, ем-хашак экинлари экилади. Мевазор, токзор ва тутзорлар бор.

Туман хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки боқилади.

Пайариқ туманида 98 умумий таълим мактаби, 2 мусиқа, 3 спорт, 1 футбол мактаблари, 2 адабиёт ва тил маркази, Челак саноат-транспорт, Пайариқ, Ал Бухорий қ. х. коллежлари мавжуд. Марказий кутубхона ва унинг 61 тармоғи, 2 болалар, 1 махсус кутубхона, марказий маданият уйи, шаҳар, 24 қишлоқ маданият уйлари, 3 автоклуб, халқ театри ишлаб турибди.

Тумандаги марказий касалхона ва унинг Челак, Н. Азизов, Охунбобоев, Навоий, Оққўрғон, Кўлтўсин ҳудудий бўлимлари, 2 тез тиббий ёрдам бўлими (жами 565 даволаш ўрни), 2 поликлиника, 30 қишлоқ врачлик пункти, 47 фельдшер-акушерлик пунктида 284 врач, 1825 ўрта ва кичик тиббий ходим ишлайди. Туман ҳудудидан Самарқанд — Пайариқ — Қўшработ йўллари орқали Навоий, Жиззах вилоятига, Самарқанд — Челак — Митан орқали Қўшработтумани ҳамда Навоий вилояти йўналиши бўйича автобуслар қатнайди.

Тумандаги тарихий ва меъморий ёдгорликлар ичида энг йириги Имом алБухорий ёдгорлик мажмуидир (қ. Бухорий ёдгорлик мажмуи). Пайариқ ш. нинг шим. қисмида Тоҳир шайх мақбараси ва масжиди бор. Челактепа, Шўртепа, Учтепа, Йигирматепа, Эрназартепа, Қоровултепа, Мойлитепа, Йўлтепа каби тепаликлар сақланиб қолинган.


Кирилл алифбосида мақола: ПАЙАРИҚ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
РОССИЯ
ФОРИШ ТУМАНИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты