ОСМА КОНСТРУКЦИЯЛАР — асосий юк кўтарувчи қисмлари қайишқоқ материаллар (арқонлар, кабеллар, трослар, занжирлар, мембрана ва б.) дан иборат бўлган осма тизимлар. Асосий турлари — осма кўприклар, бино ва иншоотларнинг баъзи катта қулочли ёпмалари, канат йўллар, осма қувурлар ва б. Қурилиш механикасида, кўприксозликда, жарлар устидан йўллар ўтказишда, тоғли жойларда кенг қўлланилади.