ОСМОС

ОСМОС (юн. osmos — туртки, босим) — эритувчининг эритма билан эритувчи орасига ёки концентрацияси турлича бўлган. 2 эритма орасига қўйилган ярим ўтказгичли парда орқали ўтиши ҳодисаси. Эритувчи (мас, сув) О. туфайли суюқроқ эритмадан қуюқроқ эритмага ўтади. Осмос эритмалар концентрацияси орасидаги фарқни йўқотиб, системани мувозанат ҳолатига келтиришга интилади. Бу ҳодисани дастлаб 1748 й. да А. Нолле кузатган. Нолле туби мол пу-фаги б-н бекитилган шиша найга канд эритмаси солиб, найнинг пуфакли қисмини сувга ботирганида най ичига пуфак оркали сув кириб, найдаги суюқлик кўтарила бошлаган. Сувнинг пуфак орқали найга ўтиши маълум босим (осмотик босим) туфайли содир бўлади. Суюкдик найда маълум баландлик-ка қадар кўтарилади; найдаги суюкликнинг гидростатик босими осмотик босимга тенглашеа, суюқлик кўтарилишдан тўхтайди. Бу баландликнинг катталиги осмотик босимнинг ўлчови бўлиб хизмат қилади. Осмос ҳажми чекланган суюқликнинг ички томонига йўналган бўлса, эндосмос, ташки томонига йўналган бўлса, экзосмос дейилади.

Ярим ўтказувчи пардаларни полимер материалдан (мас, коллодийдан) ёки ивиқсимон чўкиндилардан (мас, мис ферроцианид Cu2[Fe(CN)6] чўкмасидан) тайёрлаш мумкин.

Осмос полимерларнинг молекуляр тавсифини аниқлашда, эритмаларни концентрациялашда, баъзи бир полимер материаллар олишда, юқори минераллашган сувларни тозалашда қўлланади. Осмос ҳодисаси ўсимлик ва ҳайвон организмларида ниҳоятда катта ахамиятга эга, чунки организмдаги ҳар қайси ҳужайра яримўтказгич вазифасини бажара олади. Бир хил осмотик босимга эга бўлган эритмалар изотоник эритмалар дейилади. Агар эритмаларнинг осмотик босими ички хужайра су-юклигининг осмотик босимидан катта бўлса, гипертоник, кичик бўлса гипотоник эритмалар дейилади. Бир эритма маълум бир турдаги ҳужайра учун гипертоник, бошқаси учун изотоник, учинчиси учун гипотоник бўлиши мумкин. Тиббиётда, одатда, изотоник эритмалар, аммо баъзан гипертоник эритмалар (жароҳатларни боғлов билан боғлашда) хам қўлланилади. Дарахтларда сув хам Осмос туфайли юқорига кўтарилади.


Кирилл алифбосида мақола: ОСМОС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ОКЕАН
ШИША


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты