ПАРДОЗ — 1) амалий санъат (заргарлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, мис – карлик ва б.)да нарсалар сиртига бериладиган сўнгги ишлов, жило;
2) ўймакорликда нақш яратиш усули; ганч ўймакорлигида 6 та Пардоз — лўла пардоз, пах-пардоз, табақа П., чизма П., чока Пардоз ва қирма П. турлари бор. Содда ва мураккаб Пардоз, заминли ва заминсиз ўйма турлари ўйма-корлик нақшлари талқинида яққол кўринади. Бундай Пардоз нақшланган юзани жозибадор бўлишини таъминлайди.