ОҒИРЛИК, вазн — Ер тортиш кучи майдонида тинч турган жисмнинг унинг эркин тушишига тўсқинлик қиладиган горизонтал таянч (ёки осма) га таъсир кучи. Ньютоннинг иккинчи қонунига кўра (қ. Ньютоннинг механика қонунлари), жисмнинг вазни P=m(g — a) =F(ҳ — a/g), бунда: т — жисм массаси, g — эркин тушиш тезланиши, а — ташқи кучлар таъсирида жисм эришган тезланиши, Ғ — тортишиш кучи ва Ернинг суткалик айланиши ту-файли ҳосил бўлувчи кучнинг геометрик йиғиндисидан иборат оғирлик кучи, а =0 бўлганда вазн оғирлик кучига тенг, g=a бўлганда вазн нолга тенг бўлади, яъни вазнсизлик ҳолати юзага келади. Вазн — ўзгарувчан катталик, у жойнинг географик кенглигига боглик (қутбда у экватордагига Караганда каттароқ қийматга эга бўлади). Жисмнинг экватордаги вазни қутбдаги вазнига қараганда 1/288 марта кичик.
Вазн ва масса ҳар хил физик катталик. Вазн жисм характеристикаси бўла олмайди. Жисмнинг характеристикаси — бу унинг массасидир. Халқаро бирликлар тизими СИ да вазн оғирлик куч бирлиги ньютон (Н)да, масса — масса бирлиги килограмм (кг) да ўлчанади.