ОҲАК

ОҲАК — қурилиш материали. Оҳактош, бўр ва б. карбонатли жинсларни 900° дан юқори т-рада куйдириб, ишлов бериб олинади: СаСО3 Кальций оксид СаО — сўндирилмаган Оҳак, кальций гидроксид (СаОН)2 эса сўндирилган Оҳак деб юритилади (қ. Кальций). Оҳак қадимдан қовушқоқ материал сифатида ишлатиб келинган. Мил. ав. 3000—2500 й. даёқ Оҳакнинг қум ва сув билан қоришмасидан турли иншоотлар қуришда, тош ва ғиштни бириктиришда, деворларни сувашда ҳамда бўёқ тайёрлашда фойдаланилади.

Оҳак бўлак ва кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Кимёвий таркибига қараб, ҳавода қотувчи ва гидравлик хилларга бўлинади. Ҳавода қотувчи Оҳак, асосан, кальций ва магний оксидларидан иборат. Гидравлик Оҳак таркибида, бундан ташқари, анча микдорда кремний, алюминий ва темир оксид бўлади. Ҳавода қотувчи Оҳак қурилиш қориш-малари ва бетоннинг қуруқ ҳавода қотишини, гидравлик Оҳак ҳавода ҳам, сувда ҳам қотишини таъминлайди. Оҳак қурилишда, металлургияда, кимё са-ноатида, қанд, қоғоз, шиша буюмлар, ойна и. ч. да, шунингдек, сувни тозалаш ва б. мақсадларда кенг қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ОҲАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЬЦИЙ
КИМЁ
ОКЕАН
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты