ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган йирик корхона. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси таркибида. Турли навли ва маркали цемент (юқори сифатли портландцемент, шлакпортландцемент), шифер, минерал толалар, акустик плиталар, асбест қувурлар ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Корхона 1957 й. апр. ойидаги ҳукумат қарори билан 1958 й. дан «Оҳангарон цемент з-ди» номи билан қурила бошлаган. Йиллик қуввати 450 минг т бўлган 1-технологик линия 1961 й. охирида ишга туширилди. 1967 й. да 4-технологик линия ҳам ишга туширилди ва корхонанинг цемент бўйича йиллик и. ч. қуввати 1750 минг т цементга етказилди. 1963—65 й. ларда шифер ишлаб чиқарадиган 6 та технологик линия ишга туширилди (йиллик қуввати 170 млн. шартли тахта). 1970 й. дан к-т, 1980 й. дан «Оҳангаронцемент» и. ч. бирлашмаси, 1994 й. дан очиқ акциядорлик жамияти. 2000 й. да 750 минг т цемент, 630 минг т клинкер, 36 минг т минерал маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Корхона маҳсулотлари хорижга экспорт қилинади.

Ад: Муратов М., Цемент Ахангарана, Т., 2001.


Кирилл алифбосида мақола: ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты