ОҲАНГДОШЛИК — турли баландликдаги мусиқа товушларининг бир вақтда садоланиб қўшилиши. Оҳангдошлик икки (интервал) ва ундан ортиқ (аккорд) товушлардан тузилиб, консонанс ёки диссонанс хусусиятига эга бўлади. Кенг маънода — товуш, куйларнинг бир-бирига мос келиши, ўзаро уйғунлиги.