АККОРД

АККОРД (лот. accordo — уйғунлаштираман) — турли баландликдаги уч ва ундан ортиқ товушларнинг қўшилиб садоланиши. Аккорд ларнинг аксарияти терция интервали бўйлаб жойлашган ҳолда (ўзгача ҳолатдагилари ҳам ана шу тартибда жойлаштирилиб) таҳлил этилади.

Квинта оралиғидаги икки терциядан иборат Аккорд — учтовушлик (3 рақами билан белгиланади), унга юқори ёки пастдан учинчи терция товуши қўшилса — септаккорд (7 рақами билан белгиланади), унга яна бир терция товуши қўшилса — нонаккорд (9 рақами билан белгиланади) деб аталади; мазкур Аккорд лардан мусиқа амалиётида кенг фойдаланилади. Барча Аккорд ларнинг пастки товуши — асосий (ёки прима) тон, ундан юқоридагиси — терция тони, учинчиси — квинта тони, тўртинчиси — септима тони, бешинчиси — нона тони деб юритилади ва ана шу интервалларга мос рақамлар билан белгиланади.

Аккордлар таркибан (катта ёки кичик тер-циялар олдинма-кетин жойлашиши жиҳатидан) бир-биридан фарқланади. Асосий тонидан ҳисобланганида аввал катта, сўнгра кичик терциялардан тузилган Аккорд — катта ёки мажор учтовушлиги, аввал кичик сўнгра катта терциялардан тузилган Аккорд — кичик ёки минор учтовушлиги, икки катта терциядан тузилгани — орттирилган, икки кичик терциядан тузилгани — камайтирилган учтовушлик дейилади. Учтовушлик ва септаккордлар одатда мусиқа товушқаторининг муайян поғоналарида тузилади. Классицизм даври мусиқа амалиётида I, IV ва V поғоналарнинг (тоника, субдоминанта ва доминанта деб аталувчи) учтовушликлари, II, V ва VII поғоналарнинг (V7 — доминант септаккорд, VII, — етакчи) септаккордлари кенг қўлланилади.

Аккордлар тонлари орасидаги масофага биноан (тенор-бас оралиғи бундан истисно) тор (квартагача) ва кенг (октавагача) жойлашган бўлади. Барча Аккордлар диссонанс ёки консонанслик хусусиятига эга бўлиб, одатда, биринчи турдагилари консонансли кўптовушлиларга ечилади (ўтади). Бу нарса (таранг диссонанс ва хушсадоли консонанс А. лар муносабати) мусиқа амалиёти, аввало, композиторлар ижоди учун катта бадиий омил вазифасини ўтайди. Шу боисдан ҳар бир Аккорд фақат функционал (яъни у ёки бу ладнинг муайян поғонасида тузилган кўптовушлик сифатида) аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, муҳим ифода воситаси ҳамдир. Аккорд лардан фойдаланиш ва уларни тахлил этишда уларга тарихан ёндашиш ва у ёки бу ижодий оқим, услуб ҳамда анъанани инобатга олиш зарур, чунки бирор давр (мас, классицизм, романтизм, импрессионизм ва ҳ. к.) мезони бошқа давр мезонига тўғри келмаслиги табиий.

Ад:. Этингер М., Раннеклассическая гармония, М., 1979,Способин И. В., Мусиқа шакли, Т., 1982.


Кирилл алифбосида мақола: АККОРД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БУЮК БРИТАНИЯ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты