ПЛАТИНА МЕТАЛЛАРИ, платиноидлар — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб 6 та кимёвий элементдан иборат оила. П. м. га рутений Ru (тартиб рақами 44), родий Rh (45), палладий Pd(46) — е н гил П. м., осмий Os (76), иридий 1г(77), платина Pt(78) — оғир Платина металлари киради. Кимёвий турғунлиги, суюқланиш т-расининг юқорилиги ва ташқи кўринишининг кўркамлиги сабабли Платина металлари олтин ва кумуш билан бир қаторда но-дир металлар деб аталади. Ер пўстида масса жиҳатидан платина 5-10^7%, осмий 5-10~6%, иридий 1-10~7%, рутений 5-10~7%, родий 1-10~7% ва палладий 1-10~6%ни ташкил қилади. 100 дан ортиқ Платина металлари минераллари маълум. Улар 2 хил: туғма палладий ва платина ҳамда турли қотишмалар. Платина металларининг иккиламчи манбаларига тоғ-бойитиш корхоналарининг чиқиндилари, ишлатилган катализаторлар ва б. киради. Палладий, рутений ва родийнинг баъзи изотоплари уран ва плутонийнинг парчаланиш маҳсулотлари таркибида ядро ре-акторларида йигилади. Платина металлари — кумуш-дек оқ ёки кумушсимон, қийин суюқланадиган, қийин учувчан элементлар. Механик хоссаларига кўра, улар бир-биридан сезиларли фаркланади: платина — юмшоқ, пластик, уни ингичка сим қилиб чўзиш, зар каби ёйиш мумкин; палладий ҳам пластик, осмий ва рутений — мўрт, иридий — қаттиқ ва мустахкам. Палладийнинг оксидланиш даражаси +2, платинаники +2, +4 ва +6, иридийники +2 ва +3, осмийники +4, +6 ва +8, родийники +3, руте-нийники +3, +4 ва +8. Палладий (800 ҳажмгача) ва платина (нисбатан камроқ) кўп микдорда водород молекуласини ютиш ва уни кимёвий реак-циялар жараёнида атом ҳолида ажра-тиб чиқариш хусусиятига эга. Шу сабабли улар органик синтезларда катализатор сифатида ишлатилади. Платина металлари ва уларнинг қотишмалари гидрогенлаш, дегидрогенлаш ва оксидлаш жараёнларида катализатор, кртишмаларда легирловчи қўшимча сифатида, юқори т-раларда қўлланадиган термо-паралар, қаршилик термометрлари, электр печлар қисмлари, кимёвий барқарор идишлар, электродлар, тиббиёт асбоблари, крпламалар, заргарлик буюмлари ва б. тайёрлашда ишлатилади.