ПЛАТИНА МЕТАЛЛАРИ

ПЛАТИНА МЕТАЛЛАРИ, платиноидлар — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб 6 та кимёвий элементдан иборат оила. П. м. га рутений Ru (тартиб рақами 44), родий Rh (45), палладий Pd(46) — е н гил П. м., осмий Os (76), иридий 1г(77), платина Pt(78) — оғир Платина металлари киради. Кимёвий турғунлиги, суюқланиш т-расининг юқорилиги ва ташқи кўринишининг кўркамлиги сабабли Платина металлари олтин ва кумуш билан бир қаторда но-дир металлар деб аталади. Ер пўстида масса жиҳатидан платина 5-10^7%, осмий 5-10~6%, иридий 1-10~7%, рутений 5-10~7%, родий 1-10~7% ва палладий 1-10~6%ни ташкил қилади. 100 дан ортиқ Платина металлари минераллари маълум. Улар 2 хил: туғма палладий ва платина ҳамда турли қотишмалар. Платина металларининг иккиламчи манбаларига тоғ-бойитиш корхоналарининг чиқиндилари, ишлатилган катализаторлар ва б. киради. Палладий, рутений ва родийнинг баъзи изотоплари уран ва плутонийнинг парчаланиш маҳсулотлари таркибида ядро ре-акторларида йигилади. Платина металлари — кумуш-дек оқ ёки кумушсимон, қийин суюқланадиган, қийин учувчан элементлар. Механик хоссаларига кўра, улар бир-биридан сезиларли фаркланади: платина — юмшоқ, пластик, уни ингичка сим қилиб чўзиш, зар каби ёйиш мумкин; палладий ҳам пластик, осмий ва рутений — мўрт, иридий — қаттиқ ва мустахкам. Палладийнинг оксидланиш даражаси +2, платинаники +2, +4 ва +6, иридийники +2 ва +3, осмийники +4, +6 ва +8, родийники +3, руте-нийники +3, +4 ва +8. Палладий (800 ҳажмгача) ва платина (нисбатан камроқ) кўп микдорда водород молекуласини ютиш ва уни кимёвий реак-циялар жараёнида атом ҳолида ажра-тиб чиқариш хусусиятига эга. Шу сабабли улар органик синтезларда катализатор сифатида ишлатилади. Платина металлари ва уларнинг қотишмалари гидрогенлаш, дегидрогенлаш ва оксидлаш жараёнларида катализатор, кртишмаларда легирловчи қўшимча сифатида, юқори т-раларда қўлланадиган термо-паралар, қаршилик термометрлари, электр печлар қисмлари, кимёвий барқарор идишлар, электродлар, тиббиёт асбоблари, крпламалар, заргарлик буюмлари ва б. тайёрлашда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ПЛАТИНА МЕТАЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
ОСМИЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты