ПОМПОНАЦЦИ

ПОМПОНАЦЦИ (Pomponatius) Пьетро (1462.16.9, Мантуя — 1525.18.5, Болонья) — итальян файласуфи. Падуя, Феррара ва Болонья ун-тларида даре берган. «Жоннинг улмаслиги ҳақида» (1516) асарида «икки ҳақиқат» назариясидан келиб чиқиб, жоннинг улмаслигини рационал далиллар билан исботлаш мумкинлигини инкор этган; П. Аристотель фалсафасига асосланиб, Ибн Рушд ва Фома Аквинскийнкиг жон ҳақидаги таълимотларини танқид қилган. Ортодоксал томизм вакиллари Помпонаццининг бу китобига қарши чиққанлар. Тақлир ва ирода эркинлиги масалаларида Помпонацци стоицизм таълимотига яқин концепцияни илгари сурган. Худонинг мавжудлигини инкор этмасада, у табиат ва жамият ишларига аралашмай-ди, деб ҳисоблаган. Помпонацци 16 — 17-а. лар Ғар-бий Европа ҳурфиқолилигининг ривожланишига таъсир кўрсатди.


Кирилл алифбосида мақола: ПОМПОНАЦЦИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
АРИСТОТЕЛЬ
ФОРОБИЙ
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты