ПОЧТА АЛОҚАСИ — транспорт воситалари ёрдамида хат, даврий нашрлар, жўнатма, пул ва ҳ. к. ни қабул қилиб олиб жўнатадиган муассасалар тизими. Почта алоқасининг юзага келиши бевосита ёзувнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Юнонистон, Эрон, Миср, Хитой ва Рим империяларида Почта алоқаси давлат бошқарувида алоҳида аҳамият касб этган ва давлат Почта алоқаси яхши йўлга қўйилган: жўнатилган хатхабарлар отда ва пиёда эстафета тамойили асосида ташилган. Ҳунармандчилик ва савдосотиқнинг ривожланиши билан ҳунарманд ва савдогарларга хизмат қилувчи шаҳар почталари вужудга келди. Улар, айни пайтда, аҳолининг бошқа табақаларига ҳам хизмат қилди.
16—17-а. ларда Франция, Швеция, Англия ва б. мамлакатларда марказлашган қироллик почталари пайдо бўлди. И. ч. нинг ўсиши ва давлатлараро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши билан Почта алоқаси ҳам тараққий этди. Алока мар-каларинит муомалага киритилиши Почта алоқаси тарихида янги давр бошлаб берди. 1869 й. да Австрияда почта карточкаси жорий этилди. 1874 й. да 22 мамлакат иш-тирокида l-Халқаро почта конгресси ўтказилиб, Умумий почта иттифоқини тузиш ҳақида шартнома имзоланди (1878 йилдан Жаҳон почта иттифоқи). Бутун дунёда ўзаро ёзишмаларни ва ёзма маълумотларни айирбошлашни мувофиклаштириш учун 1978 й. да Жа-ҳон почта иттифоқи конвенцияси қабул қилинди. 19-а. нинг бошларида пароход ва паровозлар, 20-а. бошида самолётларнинг яратилиши почта жўнатмаларини етказиш тезлигини кескин оширди. Почта алоқаси хизматларидан на-фақат давлат, балки оддий аҳоли ҳам фойдалана бошлади. Телеграф (1832), телефон (1876), радио (1895) нинг их-тиро этилиши ҳам Почта алоқасининг жамият хаётида тутган муҳим ўрнини ўзгарти-ра олмади. 20-а. да ҳам у энг қулай ва оммабоп алоқа воситаси сифатида сак,ланиб қолди.
Ўрта Осиёда Почта алоқасига ўхшаш алоқа тури, айрим маълумотларга кўра, мил. ав. 5—4-а. ларга тўғри келади. Ўша даврларда ҳарбий чопарлар подшолар фармони ва номаларини ноибларга ва қалъалардан хабарларни мамлакат пойтахтига етказиб турганлар. 13-а. да мўғуллар ҳукмронлиги даврида хоқонлар пойтахтларидан туманлар ва қўшни давлатлар чегараларига борадиган асосий йўлларда почта манзилгохлари — ём (бекат, работ)лар тармоклари барпо этилган. Ёмлар бир-биридан 20—25 км масофада қурилган ва уларни қўриқчи гуруҳлар муҳофаза қилган.
Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингандан сўнг Почта алоқаси асосан, подшо Россияси амалдорлари, ишбилармонлари, маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларига хизмат кўрсатди. 1865 й. Тошкент яқинидаги Ниёзбек қалъаси билан Чимкент ш. ўртасида дастлабки Почта алоқаси йўлга қўйилди. Ўша йили авг. ойида Тошкентда 1-почта стяси очилди, почта йўли Ниёзбекдан Тошкентгача ет-казилди. 1868 й. Тошкент билан Самарқанд ўртасидаги Почта алоқаси йўлга қўйилди. 1868 й. фев. да Тошкентда Россия Почта ва телеграф вазирлигига буйсунган Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари почта идоралари бошкармаси ташкил этилди. Дастлаб почта от-уловда, т. й. қурилганидан кейин т. й. орқали ташиладиган бўлди. 1885 й. 1 янв. дан Тошкент почта идораси мижозлардан телеграммалар қабул қилишни бошлади.
1924 й. да Ўзбекистонда 110 алоқа корхонаси ишлади, шулардан 30 таси қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатди. Почта йўлларининг умумий уз. 1300 км га етди, биринчи Тошкент — Самарқанд хаво алоқа йўли ишга туширилди. Урушгача бўлган даврда республикада Почта алоқаси мунтазам ривожланди. 1937 й. ит-тифоқ Почта ва телеграф халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги вакиллиги Бошқармаси (1954 й. дан Ўзбекистон ССР Алоқа вазирлиги) ташкил этилганидан кейин Почта алоқаси давлат алоқа хизмати сифатида ривожланди. Почта ва матбуотни ташишда авиация, т. й., автомобиль транспортидан кенфоқфойдаланидди. 1974 й. Тошкентда т. й. қошида почтамтнинг очилиши, 1983 й. Тошкент почтамтининг янги биноси қурилиб фойдаланишга топширилиши б-н хат, жўнатма, пул ўтказмалари, матбуот нашрларини жўнатиш ва етказиб бериш иши янада яхшиланди. Почта алоқаси алоканинг энг кенг тарқалган ва омма-вий турига айланди.
Ўзбекистон мустақилликка эришга-нидан кейин Почта алоқаси соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тармоқ корхоналари фаолияти қайта кўриб чиқил-ди, кўрсатиладиган хизмат турлари кенгайди, халқаро алоқалар тубдан қайта ташкил этилди. 1993 й. да Ўзбекистон 189 мамлакатни бирлаштирган Жаҳон почта иттифоқига аъзо бўлиб кирди.
Ҳоз. Ўзбекистоннинг барча аҳоли пунктлари почта корхоналари тармоғи б-н қамраб олинган. Бу корхоналар оддий ва буюртмали хатлар, почта кар-точкалари, бандероллар ва оддий жўнатмалар, бақоси кўрсатилган хатлар, баҳоси эълон қилинган жўнатмалар, почта, телеграф пул ўтказмаларини қабул қилиш ва жўнатиш; газета ва жур. ларга обуна қилиш ва уни етказиб бериш; товар ва бланкаларни, филателия мақсулотларини сотиш; пенсия ва нафака пулларини етказиш; телеграмма қабул қилиш ва жўнатиш; алоқа бўлимларида шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувларини, электрон почта, интернет(га кириш) хизматларини кўрсатиш; коммунал хизмат тўловларини йигиш ва б. хизмат турларини амалга оширади. 2002 й. да Почта алоқаси корхоналарида 11,23 млн. дона хат, 62,1 млн. дона газ. ва жур. лар, 60 минг дона жўнатма, 565 минг дона сўзлашувлар ва 170 минг дона телеграмма қабул қилинди, Почта алоқаси корхоналари орқали 31 млрд. сўм пенсия ва нафақалар тўланди.
Республикада почта корхоналари «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясига уюшган. Компания таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят бошқармалари, Халқаро почтамт, Халқаро тезкор почта, «Ўзбекистон маркаси» акциядорлик жамияти, 185 алока узели ва 3012 алока бўлими бор (2003). Мамлакатимизда Почта алоқаси фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида» (1992 й. 13 янв.) ва «Почта алоқаси тўғрисида» (2000 й. 31 авг.) қонунлари билан тар-тибга солинади (Яна қ. Алоқа).
Раҳмонберди Зикиров.